Қайднома

Қидирув

Баҳром Ҳакимов "Турон"да камида 3 йил ишлаши лозим...

Баҳром Ҳакимов "Турон"да камида 3 йил ишлаши лозим...

  29.10.2021 02:20
  0
  198
Баҳром Ҳакимов

Игорь Шквирин «Турон»ни тарк этди. Бу воқеа шахсан мен учун сенсация бўлмади. Яқинда ўзаро суҳбат пайти Баҳром Ҳакимовнинг тушунарсиз позицияга тайинланиши клуб раҳбарияти ва Шквирин ўртасида ҳамжиҳатлик йўқлигидан дарак бераётганини таъкидлагандим.
Ўзбек футболини ичидан биладиганларга маълумки, Шквирин ва Ҳакимовнинг мураббийлик ишидаги ғояси бир хил эмас. Демакки, Ҳакимовнинг таклиф этилиши Шквирин билан келишилмаган. Яъни, клуб раҳбарияти бош мураббий ишига муносабатини шу тариқа кўрсатди. Шквирин айни шароитда ўзини ҳурмат қиладиган инсон қанча ишлаши мумкин бўлса, шунча ишлади - битта ўйинда.Мазкур ҳолатда муаммо фақат Ҳакимовнинг таклиф этилишида эмас. «Турон»да бундай мисоллар жуда кўп.

Умуман, бизда хусусий клублар идеаллаштириб юборилади. Ўз пулини клубларга йўналтираётган кишилар шу тариқа барча ҳаракатларини оқлаётганликларига ишонишади. Журналистлар ва футбол ҳақида орқаваротдан эшитган «мутахассислар» эса уларни қўллаб-қувватлаш орқали бу ишончнинг мустаҳкамланишига замин яратишади. Асосийси, давлатдан бир сўм ҳам олмаса бўлгани, дейишади улар. Аммо шундай клублар ҳам борки, улар ҳокимиятдан тўғридан-тўғри пул олишмасада, айрим имтиёзларга эга бўлиш орқали давлатга бавосита зиён келтиришади. Масалан, «хусусий» клублардан бири ҳокимиятдан ер майдони ва биноларни ноль қийматда қўлга киритди, демакки, бой берилган даромаддан гапириш мумкин.

«Турон»га келсак, унинг кадр­лар сиёсати хусусий клубларнинг яна бир муаммосини кўрсатиб берди - клуб раҳбариятида стратегик фикр юритишнинг йўқлиги. Жамоага база қуриб берилиши клубнинг ривожланиш стратегияси борлигини англатмайди. Қарийб ярим йил аввал, «Турон» раҳбарияти билан шахсан гаплашган бир мутахассис билан клубдаги вазиятни муҳокама қилганимизда, айтганди: у ерда янглиш қарорлар чиқаришга сабабчи бўладиган маслаҳатчилар жуда кўп. Лекин бу фикрга қадимий юнон файласуфи Еврипид аниқ ифодалаб берган жумла билан жавоб қайтариш мумкин: дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтаман. «Турон» раҳбарияти жиддий ва узоқ муддат фаолият юритадиган футбол клуби қуришни истаса, мураббийларни эмас, зарарли маслаҳатлар берадиган дўстларини алмаштириши керак. Янги тайинланган Баҳром Ҳакимовга эса «Турон»да камида уч йил фаолият юритишига тилакдошман.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz