Қайднома

Қидирув

Жасур Яхшибоев ҳужумчилар миллий жамоада нега гол ура олмаётгани сабабини айтди

Жасур Яхшибоев ҳужумчилар миллий жамоада нега гол ура олмаётгани сабабини айтди

  01.12.2021 14:24
  0
  282
Жасур Яхшибоев ҳужумчилар миллий жамоада нега гол ура олмаётгани сабабини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Шериф» клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев «Футбол ТВ» каналининг «Офсайд» кўрсатувида меҳмон бўлиб, Европа клубларига гол ураётган ўзбекистонлик ҳужумчилар миллий жамоа сафида нега араб жамоаларига гол ура олмаслиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Саволингиз ўринли. Масалан, таркибда Месси ёки Роналду бўлса, уларни ўзи бир ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Аммо ўзимизда майдонда 11 киши ўйнайди ва барча бир-бирига ёрдам бериши керак. Агар таркибдаги бир киши ҳам ўйнай олмаса, жамоа юта олмайди. Шунинг учун, миллий жамоада ўйнаётганингизда шерикларингиз қанча кучли бўлса, сизда вазият шунча кўп бўлади. Аммо ёнингиздаги жамоадошингиз кучсиз ё даражаси паст бўлса, сиз минг кучли бўлсангиз ҳам, ҳар қанча яхши ўйнасангиз ҳам рақибга қарши ўйнай олмайсиз. Чунки сизга вазиятларни яратиб берадиган шерик бўлиши керак. Клуб ва миллий жамоада шу жиҳатдан фарқ бўлади. Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби кучли, яхши футболчилар бор. Лекин барибир қайсидир позицияларда яхши шериклар етишмайди, деб ўйлайман. Шуни ҳисобига бизда ҳужум чизиғида вазиятлар ҳам, голлар ҳам, ғалаба ҳам кам бўлади», - дейди Жасур Яхшибоев.

Ўзбекистон миллий жамоаси Сречко Катанец қўл остида бунгача 4та ўртоқлик учрашувида Швеция (1:2), Малайзия (5:1), Иордания (0:3) ва Грузияга (0:1) қарши сафарда ўйин ўтказган ва 3 мағлубият ва 1 ғалаба қайд этганди. 

Маълумот учун, Жасур Яхшибоев Ўзбекистон миллий жамоаси сафида жами 3 ўйинда - 2018 йил Уругвай (0:3) ва Эрон (0:1), 2020 йилда эса Эронга (1:2) қарши майдонга тушиб, уч баҳсда жами 90 дақиқа тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 24 ёшли ҳужумчи Чемпионлар лигаси жорий мавсумида 3 ўйинда майдонга тушиб, Мадридда «Реал» дарвозасини ишғол этганди. «Шериф» ўз гуруҳида 5 ўйинда 6 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллади. Клуб баҳорда Европа лигаси плей-офф учрашувларида тўп суриш имкониятига эга.


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz