Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскисга «Навбаҳор»дан камроқ пул ундириш шартини қўйишмоқда?!

Андрей Канчельскисга «Навбаҳор»дан камроқ пул ундириш шартини қўйишмоқда?!

  01.12.2021 19:49
  0
  280
Андрей Канчельскисга «Навбаҳор»дан камроқ пул ундириш шартини қўйишмоқда?!

«Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис номаълум кимсалар томонидан таҳдид бўлганини айтиб, полицияга мурожаат қилди, дея хабар беради «Мутко против» канали. 

Канчельскиснинг сўзларига кўра, 22 ноябрь куни «Oazis» кафесида кечки овқат вақтида номаълум шахслар унинг ёнига келиб, «Навбаҳор» жамоасига қўяётган талабларни камайтиришни қатъий сўраган (август ойида ФИФА жамоа Канчельскисга 1.6 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклаган эди). Андрейга 80 минг еврога рози бўлиш таклиф этилган, акс ҳолда уни ногирон қилиш билан таҳдид қилинган. Номаълум шахслар унга телефон рақам қолдириб, ўйлаб кўрганидан кейин қўнғироқ қилишни айтган.

Канчельскис бунга рози бўлмаган ва полицияга мурожаат қилган. Полиция тергов жараёнларини бошлаб юборган. Канчельскис «Навбаҳор» билан маошларини вақтида олмагани учун шартномани бекор қилганди. Шундан сўнг у қолиб кетган маошларини ундириш учун ФИФАга ариза ёзгани ҳақида хабар берилганди. ФИФА Канчельскис ва «Навбаҳор» ўртасидаги ишни россиялик мураббий фойдасига ҳал қилиб, клубга 1,6 миллион доллар тўлаб беришни юклаганди.

«Навбаҳор» собиқ мураббийи «Матч ТВ»га берган интервьюсида Наманган шаҳри жамоаси билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўзлаб берганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz