Қайднома

Қидирув

Суперлига-2021 совриндорларидан кимлар ОФК кубокларида қатнашади?

Суперлига-2021 совриндорларидан кимлар ОФК кубокларида қатнашади?

  02.12.2021 02:02
  0
  117
Суперлига-2021 совриндорларидан кимлар ОФК кубокларида қатнашади?

Демак, Ўзбекистон чемпионати якунланди. 2-ўрин сенсацион тарзда «Сўғдиёна»га насиб қилди. Сенсацион - ноҳақ дегани эмас. Жиззахликлар сўнгги икки турда асосий рақобатчиларига қарши баҳсларда 4 очко ишлашди.
Қолаверса, «Насаф»нинг ўз майдонида мотивацияга эга бўлмаган «Локомотив» устидан ғалаба қозонолмагани «Сўғдиёна»нинг айби эмас. Энди нима бўлади? «Насаф»да ҳамон ОЧЛ квалификацион босқичига чиқиш имконияти сақланиб турибди - Ўзбекистон кубогини ютиши керак. Шунда «Сўғдиёна» қаршиликларнинг баҳордаги ўйинларига умид боғлайди: «Насаф» ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олса, Жиззах жамоаси ОФК кубогида қатнашади. Агар Ўзбекистон кубогини «Пахтакор» қўлга киритса, унда ОЧЛ саралашида «Сўғдиёна» қатнашади, АГМК эса Жиззах жамоаси ғалабасини кутади.

***

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йили Суперлига регламенти ўзгармаслиги ва турнирда 14та жамоа қатнашиши ҳақида расман баёнот берди. Позицияни мустаҳкам ушлашгани ва ўз ҳужжатларини ҳурмат қилишгани учун респект!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz