Қайднома

Қидирув

Яя Туре «Тоттенхэм»да!?...

Яя Туре «Тоттенхэм»да!?...

  03.12.2021 01:24
  0
  100
Яя Туре «Тоттенхэм»да!?...

«Барселона» ва «Манчестер Сити» собиқ футболчиси Яя Туре чоршанба кунги «Тоттенхэм» машғулотларида пайдо бўлган.

38 ёшли собиқ футболчи «шпорлар» академиясида мураббийлик тажрибасини орттирмоқда, деб ёзади Football London. Кот-д'Ивуарлик мутахассис ҳозирда Лондонда истиқомат қилади ва УЕФАнинг «А» тоифали мураббийлик лицензиясини олишга ҳаракат қилмоқда. У «Тоттенхэм» академияси менежери Дин Растрик ва бош мураббий Крис Пауэлл билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Independent нашрининг аниқлик киритишича, Туре ҳафтада бир неча кунни клубда ўтказади. Унинг асосий жамоа машғулотларига бевосита алоқаси бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, Туре футболчилик фаолиятини 2020 йилда якунлаб, Украинанинг «Олимпик» (Донецк) клуби ва Россиянинг «Ахмат» жамоасида мураббийлик лавозимларида ишлаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz