Қайднома

Қидирув

Рангник янги жамоа тузмоқчи

Рангник янги жамоа тузмоқчи

  03.12.2021 09:19
  0
  184
Рангник янги жамоа тузмоқчи

«Манчестер Юнайтед»га янги мураббийлар штабининг келиши билан катта ўзгаришлар кутилмоқда. The Sun газетаси журналистларининг хабар беришича, жамоанинг янги мураббийи Ральф Рангник «қизил иблислар» сафини жиддий равишда янгиламоқчи.

Немис мутахассиси кўплаб юлдуз футболчиларга, жумладан португалиялик Криштиану Роналдуга ҳам чиқиш эшигини кўрсатиши мумкин. Клуб 36 ёшли ҳужумчидан ташқари Эдинсон Кавани, Неманья Матич, Поль Погба, Давид де Хеа, Маркус Рэшфорд ва Люк Шоу билан ҳам хайрлашиши мумкин. 63 ёшли мутахассис 29 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» устози этиб тайинланган эди. У 2021/2022 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзолаган. Жамоа бошқарувида Рангник ёмон натижалар учун ишдан бўшатилган Оле-Гуннар Сульшер ўрнини эгаллади.

«Қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник «Лепциг»нинг франциялик футболчиси Норди Мукиеле ва Кристофер Нкункуни сотиб олишдан манфаатдор. Мутахассис узоқ вақтдан бери Мукиеленинг ўйинларини кузатиб борган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Нордининг нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Аввалроқ ОАВда Мукиелега «Реал» ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Нкунку эса Бундеслигада ажойиб мавсумни ўтказмоқда. 13 ўйинда Кристофер 5та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. Қўшимча қиламизки, Рангник Нкункунинг «Лейпциг»да бирга ишлаган ва унинг қобилиятидан хабардор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz