Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, "Машъал"ни доғда қолдирган "Олимпик" Суперлигага "чиқиб олди"...

Ишонаверинг, "Машъал"ни доғда қолдирган "Олимпик" Суперлигага "чиқиб олди"...

  02.12.2021 23:03
  0
  295
Ишонаверинг,

Олдин хабар берганимиздек, бугун  Тошкентда ўтказилган ўтиш баҳсида Про лигада 3-ўринни эгаллаган «Олимпик» жамоаси Суперлиганинг 12-жамоаси бўлган «Машъал»га қарши майдонга тушди. Қизиғи шундаки, «Пахтакор» стадионида ўтган убу ўйинда сенсацион тарзда «Олимпик» жамоаси кучли ирода ва характер кўрсатиб Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.
Демак, 2021 йилги мавсум якунларига кўра, Суперлигани 3та жамоа - «Турон», «Андижон» ва «Машъал» тарк этган бўлса, Про лигадан «Нефтчи», «Динамо» ва «Олимпик» элитага чиқди. Қайд этиш жоиз, Кападзе мураббийлигидаги ушбу жамоа 2021 йилда ташкил этилганига қарамай, бир йилда Суперлигага йўлланма олди.

Суперлига ўтиш ўйини.
2 декабрь (пайшанба)
«Олимпик» - «Машъал» - 3:1
Ҳакам: Раҳимбек Каримов
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 62, Темур Мамасидиқов 75, 77 - Сирожиддин Қўзиев 57 пенальтидан.
«Олимпик»: 12.Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 19. Достон Турсунов, 6. Бекзод Шамсиев, 9. Темур Мамасидиқов, 44. Шаҳзод Тоиров, 11. Отабек Жўрақўзиев (17. Жалолиддин Содиқов, 82), 77. Даврон Анваров (10. Фаррух Мухторов, 57), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (14. Бектемир Абдуманнонов, 82), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (18. Русланбек Жиянов, 57).
«Машъал»: 35. Достонбек Тўхтабоев, 7. Ифеани Ифеани, 9. Ойбек Нурматов (20. Худоёрхон Сагдуллаев, 81), 11. Самуэль Чигозе, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукруллаев, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 77. Иброҳим Нўъмонов, 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов.

***
Учршувдан кейинги  матбуот анжуманида жамоалар устозлари ўз тассуротлари билан ўртоқлашишди.

Темур Кападзе (Олимпик): «Авваламбор, штабимиздаги ва жамоадаги барчага раҳмат айтаман. Бир йил давомида тинимсиз меҳнат қилиб, анча ўсишга эришдик ва бугун сўнгги ўйинда кучимизни исботладик. Мавсум биздан кўра «Машъал»га қийинроқ ўтди, лекин биз ҳам осон енгилмадик. 

Ютқазганимизда ҳам, тўхтаб қолмасдик ва келаси мавсумда Суперлигага чиқишга ҳаракат қилардик. Айтмоқчиманки, мағлуб ёки ғолиб бўлиш бизни тўхтатиб қолмасди.

«Машъал»га қарши ўйнаш исталган клубни қийнаб қўяди, чунки уларга қарши баҳс осон кечмайди. Рақибни батафсил ўргандик ва кўриб турганингиздек, ҳар жабҳада устун келиб, ғалабани қўлга киритдик. Ўйинда исталган жиҳат бўйича биз кучли эдик ва муносиб тарзда ютдик. Бундан буёғига ҳам тўхтаб қолмаймиз, ҳар доим шу тарзда ҳаракат қиламиз, муваффақиятларимиз бардавом бўлади...
Александр Хомяков(Машъал): Ўйин тугади. Барча кўрганидек, «Олимпик» биздан анча яхшироқ ўйнади ва ғалабани қўлга киритди. Бизга ўйин давомида нимадир етишмади. Балки, маҳорат ва эмоциялар етишмагандир. Менинг фикримча эса бизга характер етишмади.
Режалаштирганимиз каби ўйнай олмадик, кўп вазиятларда ўзимизга ўхшамадик. Биринчи бўлиб гол урганимизга қарамай, «Олимпик» биздан ҳар жабҳада устун келди ва шу сабаб улар ғолиб бўлди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz