Қайднома

Қидирув

Тафсилот: Лестерда полякча телбалик

Тафсилот: Лестерда полякча телбалик

  03.12.2021 09:49
  0
  253
Тафсилот: Лестерда полякча телбалик

«Лестер» ЕЛ гуруҳ бос­қичи 5-турида «Легия»ни қабул қилиб, айтарли муаммосиз ғалаба нашидасини сурди - 3:1. Натижа ўз йўлига, «Кинг Пауэр» стадионидаги асосий шоу трибуналарда кузатилди, айниқса, финал ҳуштаги янграганидан кейин. Хуллас, Варшавада британияликларни эффект­ли тарзда кутиб олган «Легия» мухлислари Англияда янада «қайноқ»роқ ҳолатни юзага келтиришди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими давом этаётган паллада польшалик мухлислар ўзларига ажратилган секторда файерларни ёқа бошлашди ва стадион бир зумда қуёқ тутун остида қолди. Поляклар шу билан чекланишмади ва яна бир неча дақиқадан кейин маҳаллий полиция билан жангга ҳам отланишди. Улар мато билан ажратилган сектордан ошиб ўтиб, марказий трибуналарга кўтарилишди. Полиция ҳаттоки, тартибсизликларни бостириш учун махсус жиҳозланган қўшимча куч чақиришга ҳам мажбур бўлди.

Британиялик журналистларнинг тахмин қилишларича, энди мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари ортидан «Легия»га нисбатан жиддий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Дарвоқе, Польша клуби ёзда ўз фанатлари қилмишлари учун жазога тортилганди. Ўшанда варшаваликлар Загреб «Динамо»сига қарши кечган баҳсда трибуналарда пиротехника воситаларидан кенг фойдаланиб, «оловли муҳит» ҳосил қилишганди. Оқибатда «Легия» стадиони мухлислар учун вақтинча ёпилган эди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz