Қайднома

Қидирув

«Насаф» бир киши кам бўлиб «Пахтакор»ни финалда енгди

«Насаф» бир киши кам бўлиб «Пахтакор»ни финалда енгди

  04.12.2021 23:00
  0
  364
«Насаф» бир киши кам бўлиб «Пахтакор»ни финалда енгди

Сизга яхши маълумки, бугун Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Қизиғи шундаки, унда қаршиликлар жуда катта ирода ва жасорат кўрсатиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди. 

Зотан, ушбу финал учрашуви ҳақли тарзда жанговор руҳд кечди, десак муболаға бўлмайди. Аниқса, ўйиннинг 1-бўлимининг 28-дақиқасида Одил Ҳамробеков «Пахтакор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқиши ва 34-дақиқада Ойбек Бозоров рақиб футболчисига нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этиши, гўёки "шерлар"га навбатдаги Кубокни олиб бериб бўлган эди. Аммо... 

Бироқ қаршиликлар кучли ирода намойиш этишиб (38-дақиқада Баҳром Абдураҳимов рақиб ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада эса Ғолиб Ғайбуллаев «аждарлар»га ғалаба келтирган голни рақиб дарвозасига жойлади) ўз тарихида 2-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Шунингдек, Рўзиқул Бердиев шогирдлари келгуси мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритишди.

Ўзбекистон кубоги. Финал
4 декабр, шанба
«ПАХТАКОР» - «НАСАФ»
-1:2 
Голлар: Ҳамробеков 28' — Абдураҳимов 38', Ғайбуллаев 75'

«Пахтакор»: Суюнов, Алижонов, Азмиддинов (Чобанов, 46), Анзур Исмоилов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 80), Эркинов, Файзуллаев (Матич, 68), Ҳамдамов (Турғунбоев, 80), Темиров (Ҳолматов, 90).

«Насаф»: Эргашев, Ғайбуллаев, Саидов, Абдураҳимов (Акрамов, 60), Норчаев (Комилов, 78), Нуруллоев, Мозговой, Насруллаев (Давронов, 78), Турдиалиев (Раҳматов, 60), Бозоров, Эшмуродов.

***
Петер Хюистра ("Пахтакор" бош мураббий): - Қизил карточкадан кейин мантиқан олиб қараганда ўйин биз учун яхши ўтиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Шогирдларим бутун мавсум давомида яхши ўйнашди, лекин бугун қизилдан кейин уларнинг ўйини ёмон томонга ўзгарди. «Насаф» бугун яшаб қолиши керак бўлган жамоадек ҳаракат қилди. Нима бўлганда ҳам мавсум биз учун яхши ўтди дейиш мумкин.

Бугун бизга халақит берган нарса шу бўлдики, футболчиларим асабийлашиб, хатоларга йўл қўйишди. Умуман олганда йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади.

Қизилдан кейин биз ўйинни қўлга олишимиз ва уни бошқаришимиз керак эди. Ҳа, қизилдан кейин биз хато қила бошладик. Нима ҳам дердик, ҳаммаси шундай бўлиши керак экан. Эндиликда бутун ўзбек футболи, ҳакамлар ҳам ВАР билан ўйнашга одатланиши керак. ВАР футболчиларнинг иштиёқин тушириб юбормаслиги керак.

Жамоада қолишим аниқми? Бу борада кейинги кунларда гаплашиб оламиз. Менда бу ерга ишлаш ёқади, Ўзбекистонни, футболчиларимни яхши кўраман. Кейинги мавсум учун режалар ҳали аниқ эмас. Кейинги йил қандай иқтисодий имкониятга, таркибга эга бўлишимизга қараб режалар тузилади...
***
Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи):  - Жуда ҳам хурсандмиз. Биз йил давомида жуда кўп учрашувлар ўтказдик. Бугунги финалда ғалаба қозониш олий мақсад эди. Кубокдаги ғолибликни Ўзбекистондаги барча мухлисларимизга бағишлаймиз. Устига-устак бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. Камчиликда қолганимизга қарамай, ишонч бизда жуда юқори эди. Барча йигитларга раҳмат деб қоламан. Улар камчиликда қолганимизга қарамай, ишончли ўйин кўрсатишди. Йигитлар билан бутун мавсум давомида жуда кўп меҳнат қилдик ва якун мана шундай чиройли бўлгани жуда хурсанд қилади.

Четлатиш? Чинданам, камчиликда қолганимизга қарамай, ишончли тўп сурдик. Яримфиналда ҳам камчиликда қолганимизга қарамай, Олмалиқда ғалаба қозонгандик. Ўша ўйинларни танаффусда йигитларга эслатгандим. Ўз ўрнида улар ишончни оқлашди. Ҳа, рақиб ҳужумкорроқ ўйнагандир, аммо биз ҳимояда тартиб билан ҳаракат қилдик. Танаффусдан йигитларга «Пахтакор» ҳужумга берилиб, чарчаб қолиши мумкинлиги ҳақида ҳам айтдим. Тезкор ўйинчиларни тушириб, ўзгаришларга қўл урганимиз ҳам самарасини берди деб ўйлайман. Жамоа ўйинни охиригача кучини тўғри тақсимлагани ҳам катта таъсир қилди. 

Тўғри, «Насаф» 40дан ҳам зиёд ўйин билан Ўзбекистонда энг кўп ўйин ўтказган жамоа бўлди. Шунга қарамай, таркибимиз узун бўлмаса-да, ротацияга кўпроқ эътибор қаратдик ва ёшларга ишондик. Барибир захирамиз катта эмаслиги ўйинларимизга таъсир қилди ва якунда чемпионатда 4-ўринда қолдик. Қолаверса, йил бошида ҳам таркибимизни айрим етакчилар тарк этгани ҳам билинди. Ёдингларда бўлса, 4 нафар етакчимиз кетиб қолганди. Натижада, ўтган бир йил давомида яна битта жамоани ташкил қилишимизга тўғри келди. Якунда барчаси чиройли тугагани қувонарли. 

Таркибдагиларни сақлаб қоламизми? Бу йил осонроқ бўлади. Чунки жуда кўп ўйинчиларимиз билан 2-3 йиллик шартнома қилганмиз. Ҳа, тажрибали ўйинчилар билан бир йиллик шартнома имзоланган. Ўша 2-3 нафар тажрибали футболчилар ва мураббийлар билан шартнома муддати тугамоқда. Қолганлар билан келишувимиз бор. 

Яна бир айтишим мумкин бўлган жиҳат, кейинги мавсум молиявий ҳолатимиз яхшиланади. Бу ҳақда раҳбарлар билан гаплашиб олгандик. Улар имкониятимиз каттароқ бўлишига ваъда беришган...


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz