Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Бу «актёр»га «Оскар» беринг!

Ана, холос! Бу «актёр»га «Оскар» беринг!

  05.12.2021 13:16
  0
  222
Ана, холос! Бу «актёр»га «Оскар» беринг!

26 ноябрь куни Монтевидеода Либертадорес кубоги финали ўтказилиб, унда «Палмейрас» ва «Фламенго» ўзаро куч синашишди ва якунда сан-паулуликлар ғалаба қозонишди (2:1). Мазкур учрашувнинг бош қаҳрамони - «Палмейрас» ҳужумчиси Дейверсон бўлди. У 2017 йилдан буён мазкур клуб шарафини ҳимоя қилмоқда (орада ижара асосида «Хетафе» ва «Алавес»да ўйнади), шу вақт мобайнида барча турнирларда 116та ўйин ўтказиб, 28та гол урди.

«Фламенго» дарвозасига киритилган 28-тўп ҳақида футболчи шундай деди: «Эҳтимол, бу «Палмейрас»даги фаолия­тим давомида урилган энг муҳим голдир. Рақибнинг ҳимояда хато қилгани айни муддао бўлди - ўша ҳолатни кузатиб турганим учун вазиятдан унумли фойдаландим». Бу Дейверсон учун фаолиятидаги иккинчи соврин келтирган гол бўлди. 2018 йили у киритган тўп «Палмейрас»ни Бразилия «А» серияси чемпионига айлантирганди. Клуб билан эришилган иккинчи совриндан кейин тақдирлаш маросимида у кўз ёшларини тия олмади.

Ушбу финалда Дейверсон билан боғлиқ яна бир муҳим ҳолат - ўйин якунланишига бир дақиқа қолганда ишлатилган симуляция. 123-дақиқада у «Фламенго» аъзоси Матеузиньо билан тортишиб қолди, лекин ҳакам Нестор Питана тезда уларни ажратди ва жилмайганча Дейверсоннинг орқасига енгил уриб қўйди. Футболчининг бунга муносабати - ҳайқириқ, даҳшатли оғриқ ва майсага қулаш. Орадан бир дақиқа ўтиб Дейверсон ўрнидан турди ва ҳакамга нимадир деди.

2022 йилда энг яхши эркак роли учун «Оскар» мукофотини «Палмейрас» ҳужумчиси Дейверсон олади. Вақт чўзишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланма: 1.Либертадорес кубогининг 123-дақиқасини кутиш (унинг жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди); 2.Ҳакамдан енгил шапати қабул қилиш; 3.Даҳшатли оғриқ сезаётганини намойиш этиш.

Ўйиндан сўнг мураббий Абел Феррейрадан Дейверсон билан боғлиқ вазият ҳақида сўрашди. «У ерда нима бўлганини кўрмадим. Аммо бу финал натижасига таъсир кўрсатмади-ку. Демак, бу ҳақда гапиришдан маъни йўқ. Биз - чемпионмиз, муҳими шу», - деди Феррейра.

 Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz