Қайднома

Қидирув

Эътироф: Ла Лига лауреатлари

Эътироф: Ла Лига лауреатлари

  06.12.2021 05:00
  0
  104
Эътироф: Ла Лига лауреатлари

Испаниянинг Marca нашри мамлакат миллий чемпионатининг ўтган мавсумидаги энг яхшилар номини эълон қилди.
«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лигада тенгсиз футболчи деб топилди ва унга «Альфредо ди Стефано соврини» топширилди. Уругвайлик футболчи ўтган мавсум жамоасининг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди. Суареснинг ўзи Ла Лига доирасида 21та гол ва 3та ассист муаллифига айланди. Луис Суарес 2020 йилнинг ёзида «Барселона»дан «Атлетико»га ўтганди.

Энг яхши мураббий соврини «матрасчилар» устози Диего Симеонега насиб этди. Мадридликлар ўтган мавсум 2014 йилдан буён илк марта Ла Лигада ғолиб чиқишди. Шунингдек, жамоа Европа Чемпионлар Лигасида нимчорак финал босқичигача етиб борди.

«Барселона»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда «ПСЖ»да ўйнаётган Лионель Месси эса Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига тақдим этилган «Пичичи» совринини қўлга киритди. Ўтган мавсум аргентиналик футболчи Каталония клуби сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол уришга муваффақ бўлганди. У мазкур совринни 8-марта ўзиники қилди. «Ла Лига тарихига кириш катта шараф. Аввалига Сара(1940-1950 йилларнинг афсонавий ҳужумчиси, Ла Лига тўпурарлари орасида энг кўп соврин қўлга киритиш бўйича рекорд ўрнатган, «Атлетик») билан тенглашиш имконсиздек туюларди, лекин ундан ўзиб кетдим. Хурсандман ва бундан фахрланаман. Кимдир мени ортда қолдира оладими, билмайман», - дейди Месси.

Яна бир «Атлетико» вакили, жамоанинг словениялик дарвозабони Ян Облак эса ўзининг бешинчи «Замора»сини қўлга киритди. Бу борада у Виктор Вальдес ва Антонии Рамалльеларга етиб олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz