Қайднома

Қидирув

«Олтин тўп» сўровномасида Ўзбекистон номидан берилган овоз кулгига сабаб бўлди

«Олтин тўп» сўровномасида Ўзбекистон номидан берилган овоз кулгига сабаб бўлди

  05.12.2021 22:43
  0
  231
«Олтин тўп» сўровномасида Ўзбекистон номидан берилган овоз кулгига сабаб бўлди

France Football нашри томонидан аниқланадиган «Олтин тўп» совринининг бу йилги сўровномаси бўйича баъзи маълумотлар маълум қилинди.  Нуфузли нашрнинг овоз бериш жараёнида ижодий гуруҳдан ташқари, деярли барча мамлакатлардан бир нафардан журналистларнинг овозлари ҳам инобатга олинган.

Сўровнома жараёнида жаҳоннинг аксарият етакчи нашрлари Ўзбекистон номидан овоз беришда иштирок этган «Sport Football Journal» вакили Григорий Ртвеладзенинг вариантига эътибор қаратган.

Ртвеладзе талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси номзодлиги учун қуйидаги бешлик келтирилган: Килиан Мбаппе (1), Мэйсон Маунт (2), Лионель Месси (3), Жоржо Кьеллини (4), Кевин де Брюйне (5).

Жаҳон спорт оммасида катта аудиторияга эга бўлган Espn ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида ўзбекистонлик спорт журналистининг «Челси» ўйинчиси Мэйсон Маунтни «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатида 2-ўринга белгилаганини кулги билан тасвирлаган.

Ўз ўрнида ЎФА матбуот ва медиа хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги каналида бу борада тушунтириш берган.

«Ушбу постга мухлислар муносабат билдириб, «сиз овоз бермасмидингиз?» деб ёзишмоқда. Аниқлик киритаман, мен «Олтин тўп» сўровида овоз бермайман. ФИФАнинг «The Best» сўровномасида овоз бераман. 

«Олтин тўп»да Ўзбекистон номидан овоз бераётган Г.Ртвеладзе билан шахсан таниш эмасман. Биламанки, анча йиллар аввал у ЎФФда ишлаган. Ҳозир спорт журналисти сифатидаги фаолияти ҳақида маълумотим йўқ. Менимча, бу вазиятда у почтага France Football’дан келган хатга жавобан вазиятни ёзиб юбориши керак. Балки юртимизнинг бирор обрўли спорт журналистини тавсия қилиши керак. 

Чунки ESPN каби нуфузли компаниянинг 2 миллион обуначига эга саҳифаси бизнинг мамлакат вакили берган овоз устидан кулиши яхши эмас, албатта», - дея ёзади Даврон Файзиев.

Маълумот учун, Месси 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган бўлса, кучли бешликдан «Бавария»нинг польшалик форварди Роберт Левандовски (2), «Челси»нинг италиялик яримҳимоячиси Жоржиньо (3), «Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема (4), «Челси»нинг франциялик яримҳимоячиси Нголо Канте (5) ўрин олганди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz