Қайднома

Қидирув

Дембеле учун сўнгги таклиф!...

Дембеле учун сўнгги таклиф!...

  06.12.2021 09:29
  0
  166
Дембеле учун сўнгги таклиф!...

«Барселона» вингери Усмон Дембеленинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Клуб ва футболчи янги шартнома борасида келиша олишмаган. Раҳбарият эса айни дамда футболчининг ўрнини тўлдириш учун яхши вариант топа олмаяпти. Шу сабабли улар футболчини таркибда олиб қолиш учун навбатдаги уринишни амалга ошириб кўради. Ҳозирда клуб молиявий шартлари яхшиланган шартнома тайёрламоқда. Улар футболчига 31 декабрга қадар вақт беради. Агарда бу вариант футболчига маъқул келмаса, қишда исталган жамоасига кетиши мумкин бўлади. Дембеле билан шартномани узайтиришнинг асосий муаммоси сифатида қўшимча пуллар келтирилмоқда. Футболчи ўйнамаётган ойлари учун «Барселона» унинг маошини камайтириш ниятида, бироқ клуб кейинчалик унга ушбу пулларини бонус сифатида тақдим қилишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи қишда катта эҳтимол билан «Ньюкасл»га ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, у «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Бавария» каби клублар вакиллари билан ҳам учрашган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz