Қайднома

Қидирув

АПЛ. 15-тур: Грандлар бошига бало «болға»

АПЛ. 15-тур: Грандлар бошига бало «болға»

  06.12.2021 09:44
  0
  193
АПЛ. 15-тур: Грандлар бошига бало «болға»

«Вест Хэм»га қойил, Дэвид Мойесга тасанно! Шотландиялик мутахассис бошқарувидаги «болғачилар» 15-турда «Челси»нинг 12та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз одимига чек қўйишди. Томас Тухель жамоаси бунга қадар охирги марта 29 сентябрь куни «Ювентус»га 0:1 ҳисобида ютқазганди. Шундан кейин барча турнирлар ҳисобидан 9та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган «аристократлар» ҳам «болға»дан зарба қабул қилган грандлар қаторига қўшилди - 2:3. Диққат қилинг, «Вест Хэм» жорий мавсумнинг ўзида АПЛда «Лестер» (4:1), «Тоттенхэм» (1:0) ва «Ливерпуль» (3:2), Лига кубогида эса «МЮ» (1:0) ва «Манчестер Сити» (1:0) бошига «болға» туширишга улгурганди.

*** «МЮ» 2018 йилдан буён АПЛ ўйинида «Арсенал»ни илк марта мағлубиятга учратди. Бунгача қаторасига 6та учрашувнинг 3таси «канонирлар» фойдасига ҳал бўлган, яна 3тасида дуранг қайд этилганди.

*** Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») «Эвертон»га қарши баҳсда АПЛда самарали ҳаракат бўйича (гол ёки самарали узатма) серияни 12-ўйинга чўзди.

*** «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Астон Вилла» билан ўйинда АПЛдаги 150-ғалабасини нишонлади. У Англия чемпионатида бу маррани энг тез забт этган мураббийдир - 203та ўйинда. Жозе Моуриньо 150та ғалабани 230та ўйинда расмийлаштирганди.

*** «Челси» жорий мавсум илк марта 1та ўйинда биттадан кўп гол қўйиб юборди. «Аристократлар» шунингдек, охирги 3 йилда биринчи марта танаффусгача ҳисобда олдинда бориб, якунда мағлубиятни тан олишди.

*** «Ньюкасл» ниҳоят, 14та ўйинга чўзилган ғалабасиз серияга чек қўйиб, жорий мавсум ҳисобидан илк ғалабани тантана қилди.

*** «Брайтон»нинг ғалабасиз серияси 10та ўйинга етди.

*** Бернарду Сильва («Манчестер Сити») АПЛнинг охирги 8та ўйинида 6та гол урди. У бунга қадар чемпионат доирасидаги 61та учрашувда рақиблар дарвозасини 5 мартагина ишғол қилганди.

15-ТУР. 4 декабрь

ВЕСТ ХЭМ - ЧЕЛСИ - 3:2 (1:2)

Лондон. 50000 томошабин.

Голлар: Лансини (40-пен.), Боуэн (56), Масуаку (87) - Тьяго Сильва (28), Маунт (44).

Вест Хэм: Фабианьски, Доусон, Зума (Форнальс, 71), Диоп, Соучек, Цоуфал, Райс, Боуэн, Лансини (Бенрахма, 85), Жонсон (Масуаку, 45+2), Антонио.

Челси: Менди, Кристенсен, Тьяго Сильва, Рюдигер, Лофтус-Чик, Жеймс, Жоржиньо, Зиеш (Хадсон-Одои, 64), Маунт, Алонсо (Пулишич, 72), Хаверц (Лукаку, 46).

ВУЛВЕРХЭМПТОН - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:1 (0:0)

Вулверхэмптон. 30729 томошабин.

Гол: Ориги (90+4).

Ливерпуль: Алиссон, Александр-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон (Ориги, 68), Фабиньо, Тьяго Алькантара, Салоҳ (Милнер, 90+6), Диогу Жота (Окслейд-Чемберлен, 82), Мане.

НЬЮКАСЛ - БЕРНЛИ - 1:0 (1:0)

Ньюкасл. 51948 томошабин.

Гол: Уилсон (40).

САУТГЕМПТОН - БРАЙТОН - 1:1 (1:0)

Саутгемптон. 28706 томошабин.

Голлар: Броя (29) - Мопе (90+8).

УОТФОРД - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:3 (0:2)

Уотфорд. 20673 томошабин.

Голлар: Эрнандес (74) - Стерлинг (4), Бернарду Сильва (31, 63).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Ляпорт, Жоау Канселу, Гюндоган (де Брюйне, 67), Родри, Бернарду Сильва, Стерлинг, Грилиш (Маҳрез, 68), Фоден (Габриэль Жезус, 75).

5 декабь

ТОТТЕНХЭМ - НОРВИЧ - 3:0 (1:0)

Лондон. 57088 томошабин.

Голлар: Лукас Моура (10), Санчес (67), Сон Хюн Мин (77).

ЛИДС - БРЕНТФОРД - 2:2 (1:0)

Лидс. 35000 томошабин.

Голлар: Робертс (27), Бэмфорд (90+5) - Баптист (54), Канос (61).

МЮ - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 1:0 (0:0)

Манчестер. 73172 томошабин.

Гол: Фред (77).

МЮ: де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделёф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 86), Мактомини, Санчо (Гринвуд, 62), Роналду, Рэшфорд (Эланга, 76).

Астон Вилла - Лестер - 2:1 (1:1)

Бирмингем. 41572 томошабин.

Голлар: Конса (17, 54) - Барнс (14).

6 декабрь

Эвертон - Арсенал

 

Турнир жадвали

 

Ўрин  Клуб Ў Ғ Д М Т.н. Очко
1  Манчестер Сити 15 11 2 2 32-9 35
2  Ливерпуль 15 10 4 1 44-12 34
3  Челси 15 10 3 2 35-9 33
4  Вест Хэм 15 8 3 4 28-19 27
5  Тоттенхэм 14 8 1 5 16-17 25
6  Манчестер Юнайтед 15 7 3 5 25-24 24
7  Арсенал 14 7 2 5 17-20 23
8  Вулверхэмптон 15 6 3 6 12-13 21
9  Брайтон 15 4 8 3 14-16 20
10  Астон Вилла 15 6 1 8 21-24 19
11  Лестер 15 5 4 6 23-27 19
12  Брентфорд 15 4 5 6 19-21 17
13  Кристал Пэлас 15 3 7 5 19-21 16
14  Лидс 15 3 7 5 15-22 16
15  Саутгемптон 15 3 7 5 14-21 16
16  Эвертон 14 4 3 7 17-24 15
17  Уотфорд 15 4 1 10 20-29 13
18  Бернли 14 1 7 6 14-21 10
19  Ньюкасл 15 1 7 7 17-30 10
20  Норвич 15 2 4 9 8-31 10

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Дэвид Мойес («Вест Хэм» бош мураббийи): - Очиғи, бугун унча яхши ўйнамадик. Муҳими, вазиятлардан фойдаландик. Бошқа бир қатор учрашувларда яхши ўйнаган ҳолда, гол уришда қийналгандик. Ваҳоланки, «Челси»да савияли йигитлар йиғилишган. Уларга қарши прессинг қўллаш ёки масофа сақлаш мумкин - жамоа ҳар қандай вариантда зўр ўйнайди.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Ажойиб ўйин, кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо вазиятлардан етарли даражада самара чиқаролмадик. Умуман, бундай учрашувлар тақдирини анча эрта ҳал қилиш керак. Бернарду Сильвани алоҳида мақташим керак - у ғоят муҳим футболчи, бу сафар ҳам панд бермади. Ҳозирги ҳолатимиз зўр, лекин хотиржамликка берилиш ярамайди. Машаққатли йўлнинг катта қисми ҳали олдинда.

Томас Тухель («Челси» бош мураббийи): - Бугунги ўйинимиз «МЮ»га қарши кечганидан фарқланмади. Яъни ғалаба учун муносиб даражада тўп сурдик, фақат ўта оддий голлар қўйиб юбориш оқибатида очко йўқотдик. Ҳайронман, 3та ўйиндан буён жиддий хатоларга йўл қўйяпмиз. Бундай камчиликлар билан АПЛда ижобий натижага эришиш мушкул. Мағлубиятни чарчоқ билан изоҳлашга ҳаққимиз йўқ. Бу ҳолат АПЛдаги ҳар бир клуб учун одатий ҳисобланади, айниқса, қишки даврда. «Вест Хэм» каби жамоаларга қарши баҳсда жарима майдонингиз ичида тўпни рақибга совға қилдингизми, катта муаммолар келиб чиқади, албатта. Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ. Эътиборни ҳар бир кейинги ўйинда қаратиш керак, тамом...

 

Тўпурарлар:

Салоҳ (Ливерпуль) - 13та

Варди (Лестер) - 9та

Жота (Ливерпуль) - 8та...

 

16-тур

10 декабрь (жума)

01:00   Брентфорд - Уотфорд

11 декабрь (шанба)

17:30   Манчестер Сити - Вулверхэмптон

20:00   Арсенал - Саутгемптон

20:00   Ливерпуль - Астон Вилла

20:00   Челси - Лидс

22:30   Норвич - МЮ

12 декабрь (якшанба)

19:00   Бернли - Вест Хэм

19:00   Брайтон - Тоттенхэм

19:00   Лестер - Ньюкасл

21:30   Кристал Пэлас - Эвертон



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz