Қайднома

Қидирув

Танқидчиларга Мбаппенинг жавоби...

Танқидчиларга Мбаппенинг жавоби...

  06.12.2021 18:38
  0
  136
Танқидчиларга Мбаппенинг жавоби...

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе уни худбинликда айблаётган танқидчиларга жавоб қайтарди.

«Мен чемпионатда, Чемпионлар лигасида ҳам энг яхши тўп узатувчиман. Бу мен фақат голлар ҳақида ўйлайдиган эгоист эмаслигимни исботлайди. Қандай қилиб ўзимни «ПСЖ»нинг асосий юлдузи деб аташим мумкин? Неймар ва Месси билан бир жамоада ўйнасанг, ундай нарсалар аҳмоқона туюлади. Биз жамоага кўпроқ нарсани беришимиз кераклигини тушунамиз. Агар сизда юлдуз даражасидаги учта ўйинчи бўлса, унда барча эътибор ҳужумга қаратилади. Биз бутун жамоа учун ишлашимиз керак. Менинг келажагим? Бу қийин савол. Нима бўлишидан қатъий назар, мен катта клубда ўйнашда давом этаман. Ҳозир мен Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истаган клубдаман. Қолаверса, мен парижликман, лекин мен ҳаётда яна янги нарсаларни кашф қилмоқчиман», - дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтирган Адриен Грениер Twitter саҳифасида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz