Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: «Менга қилинган таҳдидда «Навбаҳор»нинг алоқаси бор-йўқлигини полиция аниқлайди»

Андрей Канчельскис: «Менга қилинган таҳдидда «Навбаҳор»нинг алоқаси бор-йўқлигини полиция аниқлайди»

  06.12.2021 22:44
  0
  237
Андрей Канчельскис: «Менга қилинган таҳдидда «Навбаҳор»нинг алоқаси бор-йўқлигини полиция аниқлайди»

«Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис унга қилинган таҳдидлар масаласида Наманган клуби эълон қилган баёнотга жавоб қайтарди.

«Навбаҳор» клуби бу масалада менга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди? Клубдан менга ҳеч ким алоқага чиққани йўқ. Менга қилинган таҳдидда «Навбаҳор»нинг алоқаси бор-йўқлигини эса полиция аниқлайди. Буни вақт кўрсатади. Охир-оқибат барибир ҳаммаси ойдинлашади.

Ахир, улар аксинча, бунинг ҳаммаси бўҳтон ҳамда уйдирма экани ва бу ишда менинг қўлим борлиги ҳақида ёзишди. Аммо ёлғон кўрсатмалар учун фуқаро жиноий жавобгарликка тортилади. Мен эса жавобгарликка тортиладиган ишга қўл урадиган ахмоқ эмасман. Айтганларимнинг барчаси – ҳақиқат. Қандайдир провокациялар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», - дея Канчельскиснинг сўзларини келтирган Россиянинг Sport24 нашри мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Россия нашрларида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскисга номаълум шахслар томонидан таҳдидлар бўлгани, зўравонлар ундан ФИФА орқали ўзбек клубидан ундирмоқчи бўлаётган 1,6 миллион евро маблағ масаласида талабини пасайтиришни, акс ҳолда уни майиб қилишларини айтиб, қўрқитишгани ҳақида хабар берилганди.

«Навбаҳор» клуби эса Андрей Канчельскис билан юз берган ҳолат ва бу борада ОАВда эълон қилинаётган хабарлар юзасидан расмий баёнот билан чиқиб, Канчельскис билан боғлиқ хабарлар клубга қарши фойдаланиш учун ўйлаб топилган уйдирма бўлиши мумкинлигини қайд этганди.


Манба: sport24.ru, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz