Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. 6-тур: Босқич якунидаги юлдузли рекордлар

ЕЧЛ. 6-тур: Босқич якунидаги юлдузли рекордлар

  08.12.2021 06:38
  0
  236
ЕЧЛ. 6-тур: Босқич якунидаги юлдузли рекордлар

7 декабрь санасида УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида сўнгги тур баҳс­ларига старт берилди. Куннинг асосий интригаси «В» гуруҳида кузатилиб, унда иккинчи йўлланма учун бирданига уч жамоа - «Порту», «Милан» ва «Атлетико» кураш олиб боришди. Шунингдек, клублар ва футболчиларга тегишли айрим кўрсаткичлар янгиланди.

* «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси «Брюгге» билан ўйинда (4:1) турнирда 38-жамоа дарвозасини ишғол қилиб, бу борада Криштиану Роналду ўрнатган рекордни такрорлади. Шунинг­дек, Лео мусобақадаги 22-пенальтини амалга ошириб, бу борада ҳам Кришнинг кўрсаткичини такрорлади.

* «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Брюгге» билан ўйинда ЕЧЛдаги 30-голини уриб, мусобақада ушбу натижани қайд этган энг ёш (22 ёшу 352 кун) футболчига айланди. Бу борада жамоадоши Лионель Мессини (23 ёшу 131 кун) ортда қолдирди. Баҳс давомида Мбаппе 31-голини ҳам расмийлаштирди.

* «Манчестер Сити» «РБ Лейпциг» майдонида мағлубиятга учради. Шу тариқа инглизларнинг 7 ўйиндан иборат ғалабали серияси якун топди. Гвардиола шогирдлари сўнгги бор 30 октябрда «Кристал Пэлас»га ютқазишганди (0:2).

* «Спортинг» билан ўйинда пенальтидан фойдаланган «Аякс» ҳужумчиси Себастьян Аллер ЕЧЛ гуруҳ босқичининг барча учрашувларида гол урган футболчига айланди. Ундан аввал айни натижани қайд этиш фақат Криштиану Роналдуга насиб қилганди (2017|2018 йиллар мавсумида).

* «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Милан» билан ўйинда гол уриб, ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги голларини 7тага етказиб олди. Мерсисайд жамоасида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида бунча тўп киритиш ҳеч кимга насиб қилмаган.

 

«A» ГУРУҲИ

7 декабрь (сешанба)

ПСЖ - БРЮГГЕ - 4:1 (3:0)

Париж. «Парк-де-Пренс» стадиони. 47492 томошабин.

Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания).

Голлар: Мбаппе (2, 7), Месси (38, 76-пен.) - Ритс (68).

ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Диалло, Мендеш (Керер, 49), Вейналдум, Гуйе (Паредес, 71), Верратти (Эбимбе, 83), Ди Мария (Эррера, 71), Месси, Мбаппе (Икарди, 83).

Брюгге: Миньоле, Мата, Хендри, Нсоки, Рикка, Ритс (Вормер, 69), Ванакен, Баланта (Мбамба, 69), Сандра (ван дер Бремпт, 56), де Кетеларе, Ланг.

Огоҳлантиришлар: Керер (55), Мбаппе (70) - Ланг (61).

 

РБ ЛЕЙПЦИГ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 2:1 (1:0)

Лейпциг. «Ред Булл Арена» стадиони.

Бош ҳакам: Сандро Шерер (Швейцария).

Голлар: Собослаи (24), Андре Силва (71) - Маҳрез (77).

РБ Лейпциг: Гулачи, Мукиеле (Хенрихс, 79), Клостерманн (Симакан, 46), Гвардиол, Анхелиньо, Кампль, Форсберг (Бробби, 79), Лаймер (Адамс, 63), Нкунку, Собослаи, Андре Силва (Мориба, 86).

Манчестер Сити: Штеффен, Уокер, Стоунз, Аке (Рубен Диаш, 87), Зинченко, Фернандиньо, Гюндоган, де Брюйне (Палмер, 87), Грилиш, Фоден (Стерлинг, 46), Маҳрез.

Огоҳлантиришлар: Кампль (14), Адамс (90+1) - де Брюйне (30), Стоунз (81).

Четлатиш: Уокер (83).

 

1. МАН.СИТИ     6  4  0      2          18-10   12

2. ПСЖ                 6  3  2      1          13-8     11

3. РБ ЛЕЙПЦИГ 6  2  1      3          15-14   7

4. БРЮГГЕ           6  1  1      4          6-20     4

 

«B» ГУРУҲИ

7 декабрь (сешанба)

МИЛАН - ЛИВЕРПУЛЬ - 1:2 (1:1)

Милан. «Сан-Сиро» стадиони.

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Голлар: Томори (29) - Салоҳ (36), Ориги (55).

Милан: Меньян, Калулу (Флоренци, 65), Романьоли, Томори, Эрнандес, Крунич (Бакайоко, 83), Кессие, Тонали (Салемакерс, 59), Ибрагимович, Браим Диас (Беннасер, 59), Жуниор Мессиас.

Ливерпуль: Алиссон, Уильямс (Брэдли, 90+3), Конате, Филлипс, Цимикас, Окслейд-Чемберлен, Мортон, Салоҳ (Кейта, 64), Минамино (Уолтмен, 90+3), Мане (Гомес, 64), Ориги (Фабиньо, 80).

 

ПОРТУ - АТЛЕТИКО - 1:3 (0:0)

Порту. «Драгау» стадиони.

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция).

Гол: С.Оливейра (90+6-пен.) - Гризманн (56), Корреа (90), де Паул (90+2).

Порту: Диогу Кошта, Пепе, Мбемба, Сануси (Венделл, 63), Отавио (Фабиу Виейра, 81), Груйич (Корона, 81), Витинья, Жоау Мариу (Сержиу Оливейра, 81), Тареми (Тони Мартинес, 81), Эванилсон, Диас.

Атлетико: Облак, Врсалько, Кондогбиа, Эрмосо, Льоренте, Карраско, Коке, де Пауль, Лемар (Корреа, 66), Суарес (Матеус Кунья, 13; Лоди, 83), Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Тареми (32), Отавио (67), Пепе (69) - Корреа (67).

Четлатишлар: Венделл (70), Марчесин (75-захирадан) - Карраско (68).

 

1. ЛИВЕРПУЛЬ      6      6        0       0        17-6   18

2. АТЛЕТИКО        6      2        1       3        7-8     7

3. ПОРТУ                 6      1        2       3        4-11   5

4. МИЛАН                6      1        1       4        6-9     4

 

«C» ГУРУҲИ

7 декабрь (сешанба)

БОРУССИЯ Д. - БЕШИКТОШ - 5:0 (2:0)

Дортмунд. «Сигнал Идуна Парк» стадиони.

Бош ҳакам: Франсуа Летесье (Франция).

Голлар: Мален (29), Ройс (45+2-пен., 53), Холанд (68, 81).

Боруссия Д.: Кобель, Менье (Рейньер, 46), Хуммельс, Загаду (Понграчич, 73), Шульц, Витцель, Дауд, Беллингем (Геррейру, 73), Вольф (Пасслак, 62), Ройс (Холанд, 63), Мален.

Бешиктош: Дестаноглу, Велинтон, Монтеро, Мераш, Топал, Соуза (Хатчинсон, 82), Боздоган (Учан, 76), Уйсал, Батшуайи, Караман (Розье, 46), Ларин (Геззаль, 69).

Огоҳлантиришлар: Монтеро (31), Ларин (39), Соуза (44).

Четлатиш: Велинтон (43).

 

АЯКС - СПОРТИНГ - 4:2 (2:1)

Амстердам. «Йохан Кройф Арена» стадиони.

Бош ҳакам: Давиде Масса (Италия).

Голлар: Аллер (8-пен.), Антони (42), Нерес (58), Бергейс (62) - Нуну Сантуш (22), Табата (78).

Аякс: Пасвеер, Мазрауи (Тимбер, 77), Схюрс (Ренсх, 60), Мартинес, Блинд (Тальяфико, 46), Альварес (Тайлор, 72), Гравенберх, Бергейс, Аллер, Нерес (Классен, 60), Антони.

Спортинг: Жоау Виржиния, Эштевеш (Назинью, 73), Нету, Матеус Рейс, Инасиу, Эшгайю, Нуну Сантуш (Паулинью, 60), Браганса (Эссугу, 81), Угарте (Сарабия, 73), Табата, Тиагу Томаш (Педру Гонсалвеш, 60).

Огоҳлантиришлар: Схюрс (44), Альварес (54) - Браганса (7), Табата (35).

 

1. АЯКС                   6      6        0       0        20-5   18

2. СПОРТИНГ         6      3        0       3        14-12 9

3. БОРУССИЯ Д.    6      3        0       3        10-11 9

4. БЕШИКТОШ        6      0        0       6        3-19   0

 

«D» ГУРУҲИ

7 декабрь (сешанба)

ШАХТЁР - ШЕРИФ - 1:1 (1:0)

Киев. «Олимпийский» стадиони.

Бош ҳакам: Донатас Румшас (Литва).

Гол: Фернандо Педро (42) - Николов (90+3).

Шахтёр: Пятов (Шевченко, 86), Додо, Кривцов, Бондарь, Корниенко (Исмаили, 67), Марлос, Соломон, Маркос Антонио, Судаков (Тете, 46), Бондаренко (Майкон, 67), Фернандо Педро (Мудрик, 46).

Шериф: Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 46), Тилль, Бруно, Аддо, Траоре, Янсане.

Огоҳлантиришлар: Фернандо Педро (10), Мудрик (78) - Аддо (18), Дуланто (83).

 

РЕАЛ - ИНТЕР - 2:0 (1:0)

Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони. 46887 томошабин.

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия).

Голлар: Кроос (17), Асенсио (79).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос (Вальверде, 78), Каземиро (Камавинга, 71), Йович (Мариано Диас, 78), Винисиус (Азар, 81), Родриго (Асенсио, 78).

Интер: Ханданович, Думфрис (Димарко, 46), Д~Амброзио, Шкриньяр, Бастони, Перишич, Брозович (Видаль, 60), Чалханоглу (Весино, 60), Барелла, Жеко (Санчес, 60), Л.Мартинес (Гальярдини, 66).

Огоҳлантиришлар: Милитао (64) - Д~Амброзио (54), Бастони (74).

Четлатиш: Барелла (64).

 

1. РЕАЛ             6     5      0        1       14-3   15

2. ИНТЕР          6     3      1        2       8-5     10

3. ШЕРИФ        6     2      1        3       7-11   7

4. ШАХТЁР       6     0      2        4       2-12   2

 

«E» ГУРУҲИ

8 декабрь (чоршанба)

БАВАРИЯ - БАРСЕЛОНА

БЕНФИКА - ДИНАМО К.

 

«F» ГУРУҲИ

8 декабрь (чоршанба)

АТАЛАНТА - ВИЛЬЯРРЕАЛ

МЮ - ЯНГ БОЙЗ

 

«G» ГУРУҲИ

8 декабрь (чоршанба)

ВОЛЬФСБУРГ - ЛИЛЛЬ

РБ ЗАЛЬЦБУРГ - СЕВИЛЬЯ

 

«H» ГУРУҲИ

8 декабрь (чоршанба)

ЗЕНИТ - ЧЕЛСИ

ЮВЕНТУС - МАЛЬМЁ

 

ТЎПУРАРлар:

Аллер (Аякс) - 10та

Левандовски (Бавария) - 9та

Салоҳ (Ливерпуль) - 7та...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz