Қайднома

Қидирув

35 ёш ҳам чегара эмас ёхуд АПЛ ТАРИХИДАГИ «ҚАРИМАС» АФСОНАЛАР

35 ёш ҳам чегара эмас ёхуд АПЛ ТАРИХИДАГИ «ҚАРИМАС» АФСОНАЛАР

  01.01.2022 05:25
  0
  272
35 ёш ҳам чегара эмас ёхуд АПЛ ТАРИХИДАГИ «ҚАРИМАС» АФСОНАЛАР

Жорий мавсум АПЛга қайтган Криштиану Роналду бирдан голлар урди, аммо кўпчилик португалиялик «қаримас» юлдузнинг янги бош мураббий Ральф Рангник таркибидан ҳам мустаҳкам жой топишига негадир шубҳа билан қарамоқда. Ҳа, футболда 36 ёш баъзилар учун якуний чегара, қатъий ҳукмдек. Аммо тарихга қарасак, ёш факторини менсимасликка боғлиқ мисоллар етарлича топилади. Хусусан, ўта кескин ўйинлари билан барчанинг кўнглига ўтирган АПЛга қараб ҳам, 35 ёшдан кейин порлаган қатор футболчиларни келтириш мумкин.

Фернандо Йерро («Болтон»). Сэм Эллардайс бош­қалар ҳисобдан чиқарган ўйин­чилардан наф чиқара олиши билан ҳам ном қозонган. Дейлик, унинг жамоасида Жей-Жей Окоча ва Юри Жоркаефф каби ижрочилар фахрий ёшда ҳам яхши ўйнашган. ЧЛнинг 3 карра ғолиби Йерро эса АПЛга 36 ёшида, боз устига, Қатардаги ярим мавсумдан кейин қадам ташлаганди. Муҳими, испаниялик марказий ҳимоячи 28та ўйинда иштирок этиб, «Болтон»нинг 6-ўринни банд этишига катта ҳисса қўшди. Тўғри, Йерро шундан сўнг бирдан бутсаларини мих­га илиб, четга чиқди.

Гленн Мюррей («Брайтон»). Бу футболчи «Кристал Пэлас»да гол уролмади, «Борн­мут»да ҳам унинг иши юришмади. Муҳими, Мюррей «Брайтон»да жамоани ҳаракатга солувчи кучга айланиб, 35 ёшида АПЛда нақ 12та гол урди, яна Англия термасидан чақирув олди. Тўғри, унга миллий жамоа либосида майдонга тушиш насиб этгани йўқ.

Лес Фердинанд («Лестер»). Бу футболчи «Лестер» билан шартнома тузганида, «атиги» 37 ёшда эди. Лес шу тариқа клуб тарихидаги энг ёши катта дебютант бўлди. «Лестер» ўша мавсум молиявий муаммолар туфайли АПЛдан тушиб кетган бўлса-да, 12та гол урган Фердинанд клубнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Тедди Шерингем («Тоттенхэм»). Шерингем 2001 йили, 35 ёшида «Тоттенхэм»га қайтди. Ваҳоланки, у «МЮ»нинг энг яхши фахрийси сифатида тан олинганди. Бироқ Алекс Фергюсоннинг «Олд Траффорд»да қолиш ҳақидаги илтимосини рад этган Шерингем «тақачилар» сафига қўшилди ва АПЛ ўйинларининг ўзида 10та гол урди. Тедди навбатдаги мавсум голлари сонини 12тага оширди ва кейин «Портсмут»га йўл олди.

Тугай Керимоглу («Блэкберн»). Тугай 35 ёшигача «Ивуд Парк»да чин қаҳрамон даражасига чиқиб улгурганди. Турк йигити чиройли голлар уришни ёқтирарди. Жумладан, 35 ёшида АПЛда тўплаган 13та голидан деярли ҳар бири ҳайратланарли даражада чиройли чиқди.

Гари Спид («Болтон»). Жамоа 35 ёшини қаршилаш арафасида турган Спид трансферига 750 минг фунт стерлинг тўлаганди. Муҳими, фахрий футболчи буни ортиғи билан оқлади - 3 мавсумда АПЛнинг ўзида 30тадан кўп ўйин. Муҳими, «Болтон» бу оралиқда 2 марта УЕФА кубогига чиқди.

Златан Ибрагимович («МЮ»). «ПСЖ»даги 4 мавсумдан кейин АПЛга йўл олган мағрур Ибра «МЮ» либосини кийгач, жамоа етакчиси бўлишга ваъда берди. Швециялик фахрий балки ҳақиқий етакчига айланмагандир, муҳими, февраль ойигача АПЛда 15та гол тўплади. 15-голни урган вақти 35 ёшу 125 кунлик эди!

Гари Макаллистер («Ливерпуль»). Жерар Улье 35 ёшли Макаллис­тер трансферини ўз фаолиятидаги «энг илҳомлантирувчи келишув» сифатида таърифлаганди. Бежиз эмас, албатта. Ҳа, Гари «Арсенал»га қарши дебют ўйинида майдондан четлатилди, муҳими, кейинчалик шотландияликнинг са­вия­си ва тажрибаси «Ливерпул»га Лига кубоги, Англия кубоги ва УЕФА кубогини ютишида роса қўл келди.

Гордон Страчан («Лидс»). 30 ёшдан ошган Страчан 1990 йили «Лидс»нинг элитага қайтишида муҳим роль ўйнади. 37 ёшида эса 37та ўйинда қатнашиб, жа­моа­нинг 5-поғонадан жой олишига ҳисса қўш­ди.

Райан Гиггз («МЮ»). «Қизил иблислар» сафида 22 мавсум ва 963та ўйин - бу мутлақ рекорд. Гиггз жумладан, 35 ёшида АПЛ ва ЧЛда ғалаба қозонди, кейинги мавсум ҳаттоки, Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz