Қайднома

Қидирув

Вундеркиндлар: Германиядаги оловли старт "қаҳрамонлари"

Вундеркиндлар: Германиядаги оловли старт "қаҳрамонлари"

  03.01.2022 03:30
  0
  170
Вундеркиндлар: Германиядаги оловли старт

Бу футболчилар Германиядаги янги мавсумни ажойиб тарзда бошлашди. Гап айнан қайси иқтидор соҳиблари ҳақида бораётганини билишни хоҳласангиз, қуйидаги материал билан танишишни тавсия қиламиз.


1. ФЛОРИАН ВИРЦ  («Байер»)

Жорий мавсумдаги статистикаси: 9 ўйин, 8 гол, 11та ассист

Мавсум-2020/2021даги статистикаси: 38 ўйин, 8 гол, 8та ассист

Вирц - «Кельн» тарбияланувчиси, 10 йил клуб академиясида таҳсил олган. «Эчкилар»нинг асосий таркибига киришга улгурмаган, аммо U-17 жамоасида 24та ўйинда 12та гол урган. Ажойиб сермаҳсуллик эвазига жиддий клублар эътиборини ўзига қаратди. 2020 йилнинг январида Флориан «Байер»га ўтди. «Доришунослар» 16 ёшли футболчи учун 200 минг евро тўлашди. Леверкузенда Вирц дарҳол ишга киришди. «Байер» ёшлари сафида 4та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 3та самарали узатма муаллифига айланди. Ҳозир Вирц «Байер»нинг асосий «жавоҳири» саналади. У майдон марказида, ҳужумкор ярим ҳимоячи, вингер ва марказий форвард позицияларида ўйнай олади. Флориан 18 ёшда, лекин «доришунослар» асосий жамоаси сафида барча турнирларда 52та ўйин ўтказиб, 13та гол ва 12та ассист қайд этди. «Байер» Европа Лигасида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади, Вирц эса 5та учрашувда 3тадан гол ва самарали узатма муаллифи бўлди. Айни пайт леверкузенликлар 4-ўринни эгаллаб туришибди: аммо жадвалдаги зичлик юқори, 10-ўриндаги жамоа («РБ Лейпциг») билан орадаги фарқ атиги 6 очкони ташкил этмоқда.

2. ЙОШКО ГВАРДИОЛ

(«РБ Лейпциг»)

Жорий мавсумдаги статистикаси: 23 ўйин, 2 гол, 2 ассист

Мавсум-2020/2021даги статистикаси: 40 ўйин, 2 гол

Йошкони «Манчестер Сити» устози кўп нарса боғлаб туради. Биринчидан, Загреб «Динамо»сида уни ҳамма Пеп деб атайди - айнан фамилияси туфайли. Иккинчидан, Гвардиол ҳам фаолиятини ярим ҳимояда бошлаган (Хосеп таянч чизиғида ўйнаган), аммо кейинчалик мураббийлар уни мудофаа марказига жойлаштиришган. Ҳа, Хосеп Гвардиола хорватиялик Пепни сотиб олиш имкониятини ҳам ўрганиб чиққан. Гвардиол ҳозир топ-клубда ўйнаётган бўлиши мумкин эди: 15 ёшида «Интер» унинг учун 4 млн. евро таклиф қилган - Йошко ўйлаб кўриб, Хорватияда қолишни маъқул кўрган, чунки бу ерда асосий таркибга кириш имконияти кўпроқ эди. Футболчи ҳали кетишга эрталиги, дастлаб «Динамо»да ўзини кўрсатмоқчи эканлигини таъкидлаган. Унинг ҳисоб-китоби тўғри чиқди - ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида бошланғич таркибга муқим жойлашди. Ёзда хорват 16 млн. евро эвазига «РБ Лейпциг»га ўтди - Дайот Упамекано ўрнига харид қилинди.

3. ЖАМОЛ МУСИАЛА

(«Бавария»)

Жорий мавсумдаги статистикаси: 23 ўйин, 6 гол, 5 ассист

Мавсум-2020/2021даги статистикаси: 39 ўйин, 7 гол, 1 ассист

Жамол ҳозирнинг ўзида энг иқтидорли футболчилардан бири саналади, Копа (йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси) совринига номзодлар рўйхатида 3-ўринни эгаллади, Бундеслигада ёмон ўйнамаяпти. Унинг келажаги порлоқ, бир нечта топ-клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда. 2020 йилнинг 1 июлидан ҳозиргача Жамолнинг нархи 54 миллионга қимматлади. Англиянинг 15, 16 ва 17 ёшлилар жамоаларида тўп сурган. 2018 йилнинг октябрида Германиянинг U-16  термасида иккита ўйин ўтказган. 2020 йилнинг ноябрида Англиянинг 21 ёшгача бўлганлар термаси таркибида дебютини нишонлаган. 2021 йилнинг 24 февралида унинг Германия термасида таркибида ўйнаш истаги борлиги ойдинлашди. 2021 йилнинг 19 мартида олмонлар миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Жамолни жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Исландия, Руминия ва Шимолий Македонияга қарши баҳсларга чақирди. 2021 йилнинг 25 мартида Мусиала Исландия термасига қарши баҳсда Германия миллий жамоасидаги дебютини ўтказди: 78-дақиқада захирадан Кай Хаверцнинг ўрнига тушди.

4. ЛЕРОЙ САНЕ

(«Бавария»)

Жорий мавсумдаги статистикаси: 26 ўйин, 11 гол, 11 ассист

Мавсум-2020/2021даги статистикаси: 44 ўйин, 10 гол, 12 ассист

2020 йилнинг 30 июнида Сане «Бавария» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Германия клуби унинг учун 45 млн. евро тўлади. 18 сентябр­да мавсум-2020/2021нинг илк ўйинида «Бавария» «Шальке»ни 8:0 ҳисобида енгди. 71-дақиқада Сане янги клубидаги дастлабки голини урди, шу тариқа расмий учрашувдаги дебютини ҳам нишонлади. Тиззасидан олган жароҳати сабабли сентябрь ойи охирида сафга қайтди. Кейинчалик Бундеслига ва Чемпионлар Лигаси баҳсларида ҳам жамоаси сафида тўп киритди. 13 январда «Бавария» сафида биринчи марта кубок баҳсида майдонга тушиб, жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо унинг жамоаси пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Лерой жароҳат олган пайтларда унга кўпчилик ишонмаганди, лекин у қайтди ва ҳозир нафақат Бундеслига, балки жаҳоннинг энг яхши вингерларидан бири саналади. Лерой қаторасига уч марта «Бавария»нинг «Ой футболчиси» номини қўлга киритди. Бу борада у Левандовски, Гнабри ва бошқа топ даражадаги жамоадошларини ортда қолдирди.

5. ПАТРИК ШИК («Байер»)

Жорий мавсумдаги статистикаси: 18 ўйин, 16 гол, 7 ассист

Мавсум-2020/2021даги статистикаси: 36 ўйин, 13 гол, 2 ассист

Патрик Евро-2020да порлашни бошлаган, Криштиану Роналду билан бирга 5та гол урганди. Дания термасига қарши баҳснинг 79-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Якунда Чехия 1:2 ҳисобида ютқазди. Шик Шотландияга қарши баҳсда майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, кўпчиликнинг ҳайратига сабабчи бўлганди. Патрик кейинроқ ўша пайтда шотландлар посбонининг позициясини баҳолаганини таъкидлаганди: «Кипернинг дарвоза чизиғи ичида эмаслигини кўрдим - биринчи бўлимда унинг қаерда юраётганини кузатгандим». Бундеслигада ҳам Шикнинг ишлари маромида: 14 ўйинда 16та гол уриб, 7та ассист муаллифига айланди, аммо жароҳатлар сабаб уни тез-тез алмаштиришади. Патрик 2та ўйинда айнан шикастланиш сабаб ўйинни муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлди: оқибатда у 9та учрашувни ўтказиб юборди. Яқинда «Гройтер»га қарши баҳсда «покер» қайд этди, жамоаси эса 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz