Қайднома

Қидирув

Муносабат: ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедовда дастур борми?

Муносабат: ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедовда дастур борми?

  08.01.2022 09:49
  0
  597
Муносабат: ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедовда дастур борми?

Аввало, обуначиларимиздан тушган саволга жавоб берсам. «Салом! ОЧЛ баҳсларини қисқартирилган муддатда - гуруҳ босқичини апрель, «плей-офф»ни май ойида ўтказиш режалаштираётгани ростми?» Ҳа, шундай вариант кўриб чиқилмоқда. Ҳар бир минтақа жамоалари битта мамлакатда тўпланиб, квалификация ўйинларидан тортиб, ярим финалгача ўйнайди. Биргина финал қолади ва унга «Шарқ» ҳудудидаги бирор мамлакат мезбонлик қилади.

***

- 2021 йил тарихда қолди. У ҳар биримиз учун ўзига хос тарзда ўтди. Омадли ёки унчалик эмас. Ҳар биримиз йилни ўзимизча ёдга оламиз. Афсуски, барчамиз ортда қолган йилни Ўзбекистон термасининг ЖЧ саралашидаги муваффақиятсиз иштироки билан эслаймиз. Зеро, миллий жамоамиз бош турнирга чиқиш курашини ҳеч қачон бу қадар эрта якунламаганди. Ушбу омадсизликда ўзимиздан бошқасини айблолмаймиз. Хусусан, барчасини «қутқарувчи мураббий» ихтиёрига топширдик, у эса, юмшоқ қилиб айтганда, вазифани бажаролмади. Бошқа томондан, футболчилар ҳам фаолиятларидаги энг асосий ўйинлардан бирида бор кучларини сарфлай олишмади. Энг ёмони, футболимиз жамоатчилиги орасида шундай муваффақиятсизликни кутганлар топилди. Кутишди, чунки раҳбарлар алмашишини кутишди. Ушбу пирамидада юқорироққа чиқишга умид боғлашди. Уларнинг кутишгани бўлмади, шунга қарамай, термамизнинг янги омадсизликларини кутиш учун ўз позицияларида қолишди.

Йил охирида футболчилик фаолиятини эндигина якунлаган Одил Аҳмедов ЎФА Ижроий қўмитаси аъзолигига тайинланди (айнан тайинланди, Низомга мувофиқ эса, сайланиши керак эди). Миллий жамоамиз собиқ сардорининг ЎФАда иш бошлаши - футболга алоқадор кишиларни бошқарув тизимига жалб этиш тенденциясининг узвий давоми. Бу яхши. Зеро, раҳбариятдаги ҳаваскорларнинг мутахассислар фикрини инобатга олмасликлари нималарга олиб келишини кўриб улгурдик. Собиқ футболчиларнинг федерациясида пайдо бўлишлари фақат бизга хос эмас. Збигнев Бонек Польша ФФни бошқармоқда, Самуэль Это`О яқиндагина Камерун ФФ президенти сифатида иш бошлади. Аммо улар ушбу лавозимларга сайловлар орқали эришишди, эҳтимол, ўз дастурларини тақдим этишган. Аҳмедовда ҳам қандайдир дастур борми? Балки, бордир. Ҳар ҳолда, унинг ортида муайян бир жамоа бор. Мазкур ҳолатда ушбу жамоанинг нечоғли билимга эга эканлиги, қанчалик объективлиги алоҳида мавзу. Аммо бу саволларга жавоблар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Янги жамоа ихтиёрида 4 йил бор, яъни навбатдаги ЖЧ саралашигача. Ҳозир нима қилишмасин, якуний баҳо 2025 йилда берилади.

Сизларга эса, сабр тилайман, шу ерда ва ҳозирнинг ўзида футболдан завқ олинг. 2022 йил қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Янги йилингиз билан! Янги бахт билан!

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz