Қайднома

Қидирув

Кьеза ўрнига Азмун!...

Кьеза ўрнига Азмун!...

  11.01.2022 22:47
  0
  151
Кьеза ўрнига Азмун!...

«Зенит» ҳужумчиси Сердар Азмун фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марсио.

Манбага кўра, «Ювентус» 27 ёшли эронлик футболчига даъво қилмоқда. Турин клуби «А» Сериянинг сўнгги турида «Рома»га қарши ўйинда (4:3) жиддий жароҳат олган Федерико Кьезага ўринбосар қидирмоқда. «Юве» оз пулга ўйинчи сотиб олиш вариантини қидирмоқда, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар ўйинчилари учун бепул слотга эга. Азмуннинг «Зенит» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда Азмун 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz