Қайднома

Қидирув

Почеттино музокарада...

Почеттино музокарада...

  14.01.2022 16:37
  0
  169
Почеттино музокарада...

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино билан музокара олиб борди. Аргентиналик мутахассис бу ўрин учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда, деб хабар берди Le Parisien.

Англия жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Ральф Рангник бўлиб, жорий мавсум охиригача бу лавозимни вақтинчалик эгаллаб турибди. Немис мутахассиси бу лавозимда Оле-Гуннар Сульшер ўрнига келган. 49 ёшли Почеттино ўтган йилнинг январь ойидан бери француз клубини бошқариб келмоқда. Бу вақт ичида «ПСЖ» 63та ўйин ўтказиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Почеттинонинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ, «ПСЖ»нинг кўплаб футболчилари аргентиналик футболчининг ишидан норозилик билдиришаётгани ҳақида хабар берилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz