Қайднома

Қидирув

Клубдан йироқлик боиси нима ёки Абрамович нима қилмоқчи ўзи?

Клубдан йироқлик боиси нима ёки Абрамович нима қилмоқчи ўзи?

  19.01.2022 05:05
  0
  301
Клубдан йироқлик боиси нима ёки Абрамович нима қилмоқчи ўзи?

Роман Абрамович анчадан бери «Стэмфорд Бриж»да кўриниш бермаяпти. Охирги марта у 2018 йилнинг 1 апрелида Лондонга ташриф буюрганди. Шундан бери унинг ғарбий трибунадаги ложаси бўм-бўш. Антонио Контенинг шов-шувли истеъфоси, Маурицио Сарри ва Фрэнк Лэмпард раҳбарлигидаги барча учрашувлар, «Челси»нинг Англия кубоги финалидаги ғалабаси ва шу турнирнинг 2та финали соҳиб иштирокисиз ўтди. Сўнгги 3 йил ичида Абрамович ўз жамоасининг 4 учрашувини бевосита трибунадан кузатди: ЕЛ-2019 финали, «Зальцбург»га қарши ўртоқлик учрашуви, «Краснодар» билан кечган Россиядаги беллашув ва ЕЧЛ-2021 финали. Айнан «Драгау»да соҳиб жамоани 4 ойдан бери бошқараётган Томас Тухель билан илк бор учрашди.

Ниҳоят, 3,5 йилдан кейин Абрамович Лондонга қайтди. Ноябрь ойи охирида у «Стэмфорд Бриж»да Исроил президенти Исхак Герцог билан учрашди - сиёсатчи Холокост пайтида ҳалок бўлган спортчилар хотирасига бағишланган кўргазмага ташриф буюрди. Кейин клуб соҳиби Москвага парвоз қилди, лекин тезда қайтиб, яна стадионга келди. Унинг 2018 йилдан бери илк ташрифи Герцог тадбиричалик тантанали бўлмади. Чунки «Бриж»га қайтиши олдиндан эълон қилинмаганди.

«МЮ» билан кечган баҳс чоғида бирорта телекамера Абрамовични тасвирга тушира олмади. Авваллари у телеэкранларда кўриниб турарди. Бу гал ўйинга келганлиги бир суткадан кейин маълум бўлди. Боиси, «Челси» соҳибининг виза муддати тугаган, янгиси эса олинмаганди. Абрамович Исроилга кўчиб ўтган ва фуқароликни қабул қилганди.

Британияда Абрамович Tier 1 In***estor визасидан фойдаланарди. 2008 йилдан буён бундай визалар мамлакат бизнесига 2 млн. фунт сармоя киритган ва даромад манбаларини тасдиқлай оладиган кишиларга берилади. Сармояси 5 млн.дан кўпроқ бўлганлар 3 йилдан кейин, 10 млн.дан кўпроқлари эса 2 йилдан кейин доимий яшаш манзилига даъвогарлик қилишлари мумкин эди. Бироқ Абрамовичда истиқомат қилиш бериладиган гувоҳнома ҳам йўқ эди.

2018 йилнинг мартида Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши туфайли юзага келган можародан кейин Буюк Британия ИИВ Эмбер Радд бадавлат россияликларга берилган визалар текширувдан ўтказилишини маълум қилганди. Шу сабабли янги визаларни бериш жараёни узоққа чўзилиб кетди. Лекин Абрамовичнинг визага оид талабини рад этишмади - шунчаки, ҳужжатларни текшириш узоқ давом этди.

2018 йилнинг майида Абрамович хусусий самолётида Тель-Авивга қўнгани маълум бўлди. Исроил пойтахтида у янги паспорт ва бошпанага эга бўлди. Исроил фуқаролигини қабул қилган россиялик олигарх 3 кундан кейин виза учун берган аризасини қайтариб олди. Янги паспорти унга 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга Британия ҳудудига кириш имкониятини берарди. Лекин яшаш, ишлаш ёки ўқиш учун Исроил фуқароларидан ҳам виза талаб қилинади.

Англияда эса клуб стадионни таъмирлаш муддати кечиктирилишини маълум қилди. Сабаби - сармоя муҳитидаги ноқулай ҳолат. «Челси» директорлар кенгаши раиси Брюс Бак буни қуйидагича изоҳлади: «Абрамович Солсбери можаросидан кейин бир неча ой ўтгач лойиҳани кечиктирди. Бунга можаронинг қанчалик боғлиқ эканлиги хусусида тегишли хулоса чиқара оламиз».

Таъмирлаш ишларига рухсат этилган муҳлат 2020 йилда тугагач, клуб қайтадан рухсат олди. Лекин унинг қачон бошланиши маълум эмас. 2019 йилда манбалар «Челси» соҳиби Лондонга келиш имкониятига эга эканлигини билдиришганди. Бироқ у сафарга ошиқмаяпти. Маълум бўлишича, Абрамович виза борасида бирор марта ҳам мурожаат қилмаган. Боиси, Россия ва Британия ўртасида юзага келган можарода ўзини «сариқ чақа»дек ҳис этган. «Келмай қўйганлигининг асосий сабаби - Абрамович бу ердагилардан хафа. У ўзини АПЛнинг шу даражага кўтарилишида алоқадор, бизнес жамоатчилигига бошқалардан кам ҳисса қўшмаган, деб ҳисоблайди», - деди бизнесменнинг собиқ дўстларидан бири.

Манбаларда таъкидланишича, Роман Абрамович бўш вақтини беҳуда ўтказмайди: узунлиги 145 метр бўлган хусусий яхтасида Адриатика денгизида сайр қилади, турли кўргазмалар ва театрларга ташриф буюради. Бундан таш-қари, россиялик олигарх антисемитизмга қарши курашнинг фаол иштирокчиларидан бири. Мазкур фаолият анчадан бери Абрамовичнинг асосий соҳаси бўлиб қолган: 2019 йилда Россиянинг яҳудийлар ҳамжамиятлари федерацияси бизнесмен 20 йил ичида 500 млн.га яқин маблағни дунё-нинг турли мамлакатларидаги яҳудийлар ҳамжамиятлари эҳтиёжларини қондиришга сарфлаганини маълум қилганди.

2018 йилда ишбилармон «Челси»ни «Антисемитизмга ўрин йўқ» тадбирига жалб этди. «Антисемитизмга қарши курашнинг барча кўринишларида билимдонликни ошириш ташаббускори сифатида иштирок этаётганим билан фахрланаман. Шунингдек, бу масалада сизнинг қўллаб-қувватлашингиздан умидворман», - деганди «Челси» соҳиби ўйин арафасидаги нутқида. Тадбир доирасида «кўклар» Британия ва унинг ташқарисидаги кўплаб ташкилотлар ҳамда шахслар билан ҳамкорлик қилишмоқда: Холокост маориф жамғармаси, Яҳудийлар музейи, жамоат хавфсизлиги жамғармаси, Бутунжаҳон яҳудийлар конгресси, Анна Франк Уйи, Kick It Out ва Makkabi GB.

«Челси» кўплаб тадбирларни ташкил этиб, фаоллик кўрсатмоқда: футболчи ва хизматчилар Освенцимга сафар уюштиришди, Холокостда омон қолганлар Кобхэмдаги ўқув-машғулот базасига ташриф буюришди, ўйинчилар мактабларда антисемитизмнинг хатари ҳақида маълумотлар беришди. Клуб парламент биносида маърифий фильм намойиш этиб, Империя ҳарбий музейида Холокостга оид янги кўргазма учун маблағ жамғарди.

Ўтган йилнинг январь ойида айнан Роман Абрамовичнинг ложаси жойлашган ғарбий трибуна олдида Холокост қурбонлари хотирасига 3 нафар футболчи сиймоси пайдо бўлди: Германия терма жамоаси таркибидаги дастлабки яҳудий футболчи. У 1943 йилда Освенцимга сургун қилинганди. Арпад Вайс - Венгрия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси. Унинг оиласи Освенцимда ҳалок бўлганди. Рон Жонс - британиялик ҳарбий асир, «Освенцим дарвозабони». Ўлим маршини бошдан кечирган бу инсон 2019 йили 102 ёшида оламдан ўтди.

«Челси» Холокост хотираси Халқаро иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган ишчи таърифини қабул қилган дастлабки клуб бўлди. Антисемитизм иллатини таг-томири билан йўқ қилиш орзусидаги Абрамович бу ишга клубни ҳам жалб этганди.

Бу вақт оралиғида соҳибнинг «Челси»ни сотмоқчи эканлиги хусусида гап-сўзлар кўпайди. Таклифлар чиндан ҳам йўқ эмасди. Бироқ Абрамович фикридан қайтди. Гарчи у Лондонда бўлмасада, «Челси»га оид қарорларни фақат ўзи қабул қилади. «У ҳар куни бир неча марта Марина Грановская билан телефон орқали мулоқотда бўлади. Марина узоқ йиллардан бери шу юмуш билан шуғулланади. Янги ўйин-чиларни излаб топиш, шартномаларни узайтириш, қайси футболчини харид қилиш ёки сотиш, қисқаси, барча масалаларда Абрамович доимо фаол. У худди биринчи кундагидек «Челси» билан ҳамнафас», - дейди Брюс Бак.

2018 йил сентябрида Англиянинг энг бадавлат кишиси Жим Рэтклифф «Челси» учун 2,2 млрд. таклиф этди. 2019 йилнинг мартида чехиялик бизнесмен Пётр Келлнер ҳам таклиф билан чиқди. Бироқ клуб соҳиби 3 млрд. фунтдан камига рози бўлмаслигини билдирди. «Ҳозирги сиёсий вазиятни инобатга олган айрим кишилар клубни арзонроқ баҳода харид қилишдан умидворлар. Бизда талаб етарли. Лекин Абрамович клубни сотмоқчи эмас. Роман «Челси»ни ҳозир ҳам 2003 йилнинг 1 июлидаги каби севади», - дейди Бак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz