Қайднома

Қидирув

ЎН ЙИЛ ОЛДИН ГУЛЛАГАН ЎРИК... (Ҳамид Олимжонга ўхшатма)

ЎН ЙИЛ ОЛДИН ГУЛЛАГАН ЎРИК... (Ҳамид Олимжонга ўхшатма)

  19.01.2022 09:39
  0
  360
ЎН ЙИЛ ОЛДИН ГУЛЛАГАН ЎРИК...  (Ҳамид Олимжонга ўхшатма)

2011 йили Мексиканинг Торреон шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон термаси 1-ўринни эгаллаган ва нимчорак финалда австралияликларни 4:0 ҳисобида енгиб (биринчи марта), чорак финалга чиққанидан кейин ёзилган шеър. Фақат охирги мисралари 2021 йили ёзилди. Мундиал - катталар ўртасидаги ЖЧ, «плей-офф» - саралаш босқичи.

Деразамнинг олдида бир тўп

                             бола футбол ўйнар эди...

Мундиалга боролмай термам

                        мен шўрликни қийнар эди...

Ҳар мундиал шу бўлар такрор

                        ҳар мундиал шундай ўтади...

Қанча тиришсам ҳам у беор

                                   термам мени алдаб кетади.

Майли, дейман ва қилмайман ғаш

                         хаёлимда голлар сўрайман.

«Плей-офф»га чиққанда яккаш,

                «Бахтим борми?» - дея сўрайман...

Туш кўраман... олам-олам гол,

                       дарвозангга сиққанича ол!

Бунда шодлик ҳар нарсадан мўл -

                      армон ёғар... ёғар мисли дўл!

Умрида гол кўрмайин йиғлаб

                   ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда,

Мундиални йиғлаб қаршилаб

                кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда...

Уйғонаман... ҳақиқатан гол -

                    Австралия шўри қайнаган.

Дарвозамиз олдида бир тўп

                    ҳужумчиси голни пойлаган.

Бор экан-ку ўзбек деган ном

                   Мексиканинг олов кўшкида.

Торреонда мухлис дегани...

                   Ўзбек голи! Палов ишқида!!

Деразамнинг олдида бир тўп

                   қотган армон бугун туллади.

Мексикада... ниҳоят бир туп...

                        ...ўрик оппоқ бўлиб гуллади!

Аммо.. Лекин... Бироқ...

                                   уч нуқтада пурмаъно бисёр.

Ўн йилдирки шу бўлар такрор

                        ҳар мундиал шундай ўтади...

Қанча тиришсам ҳам у беор

                                   термам мени алдаб кетади...

Мексикада гуллаган ўрик

                                    татимадим ҳатто довчасин...

...Мундиалга етмасдан туриб

                                    совуқ уриб кетди барчасин.

Расул ЖУМАЕВ (druzikulov16@gmail.com)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz