Қайднома

Қидирув

Дембелега сўнгги муддат берилди

Дембелега сўнгги муддат берилди

  20.01.2022 16:27
  0
  187
Дембелега сўнгги муддат берилди

Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, агар франциялик футболчи яқин соатларда «Барса»нинг таклифига жавоб бермаса, шартнома қайтариб олинади ва ўйинчи жамоадан дисквалификация қилингани хабар қилинади (la carta de libertad  - клуб ва ўйинчи ўртасидаги ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатувчи ҳужжат). Иш судда давом этиши мумкин.

«Орқага бурилиш йўқ. Қарор қабул қилинди», - дея хабар беради Каталония клубидаги манбалар. Дембеле учун бошқа муддатлар қолмайди, чунки «Барса» янги ўйинчиларни қўлга киритиш учун маошларини қисқартириши керак. Агар Усмон «Барса»ни тарк этмаса, клуб бошқа ҳеч кимни сотиб ололмайди. Қарор қабул қилишнинг охирги куни - 20 январь.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ўйинчи билан хайрлашиш учун жамоанинг дисквалификация қилиш қароридан аллақачон фойдаланган. Бу 2002 йилда «Барса» Ривалдо билан бўлган вазиятда шундай йўл тутган. Бу клубга унинг маошидан 6,6 миллион евро тежаш имконини берганди. 24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси жорий мавсумда «Барселона» сафида барча турнирларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz