Қайднома

Қидирув

«Барса» Гримальдони қайтармоқчи

«Барса» Гримальдони қайтармоқчи

  20.01.2022 21:37
  0
  200
«Барса» Гримальдони қайтармоқчи

«Барселона» ёзда чап қанот ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Diaro Sport хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави қишда ушбу позиция учун футболчи ижарага олмоқчи, аммо бунинг амалга ошиши молиявий сабабларга кўра даргумон. «Блаугранас» «Бенфика»да ўйнаётган Ла масия тарбияланувиси Алекс Гримальдони қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Айтилишича, испаниялик ёзда Португалия жамоасини тарк этиши аниқ, чунки унинг шартномаси 2023 йилда тугайди ва футболчи мамнуният билан «Барселона»га қайтади. Аввалроқ «Бенфика» футболчи учун 30 миллион евро талаб қилганди, бироқ у билан шартнома якунига етаётгани боис, сўровлар анча камтарона бўлади. Бундан ташқари, «Бенфика» «Барселона» академиясидан бир нечта футболчига Гримальдони алмашишга ҳам уриниб кўриши мумкин. Ҳозир каталонияликлар вазиятни таҳлил қилишмоқда ва ҳали бир қарорга келишмаган. Жорий мавсумда 26 ёшли Гримальдо Португалия чемпионатида 16та ўйин ўтказиб, 3та гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz