Қайднома

Қидирув

Яна «Реал Мадрид»-Мбаппе ҳақида...

Яна «Реал Мадрид»-Мбаппе ҳақида...

  21.01.2022 01:46
  0
  120
Яна «Реал Мадрид»-Мбаппе ҳақида...

АВC хабарига кўра Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашдан бош тортади, агар футболчи француз клуби билан янги шартнома имзоласа.

Манбага кўра, парижликлар клуби ҳужумчига 2024 йилнинг ёзига қадар янги шартнома таклиф қилган. Мбаппенинг оиласи уни клуб таклифини қабул қилишини талаб қилмоқда. «Реал Мадрид» нима бўлаётганидан хабардор, аммо ҳеч нарса қилмайди, чунки улар футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. 23 ёшли Мбаппе жорий мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди ва 15та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz