Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» Марушич билан шартнома имзолади

«Навбаҳор» Марушич билан шартнома имзолади

  20.01.2022 16:50
  0
  223
«Навбаҳор» Марушич билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган «лочинлар» таркиби яна бир легионер билан тўлдирилди.

Сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич «Навбаҳор» билан шартнома имзолади. Марушич 1993 йилнинг 29 ноябрида Сербиянинг Клина шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг «Слога» (2010-2013 йиллар, 2015 йил), «Вождовац» (2014 йил), «Борча» (2017 йил), «Темнич» (2017/2018 йиллар), «Слобода» (2018 йил), Босния ва Герцеговинанинг «Славия» (2016 йил), «Крупа» (2016 йил), Беларуснинг «Дняпро» (2019 йил) ҳамда «Неман» (2020 йил) жамоаларида ўйнаган. Зоран 2021 йилги мавсумни Тбилисининг «Динамо» таркибида ўтказиб, 41та ўйинда 17та голга муаллифлик, 9та голга ассистентлик қилган ҳолда, Грузия чемпионати тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди. Марушичнинг Transfermarkt порталидаги трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz