Қайднома

Қидирув

ЎФА Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА клубига қарши ўйинини тасдиқлади

ЎФА Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА клубига қарши ўйинини тасдиқлади

  21.01.2022 21:12
  0
  146
ЎФА Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА клубига қарши ўйинини тасдиқлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 23 январь куни Ўзбекистон миллий жамоаси «Aл-Ваҳда» клуби билан назорат учрашувини ўтказишини тасдиқлади.

«21 январь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Япония билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабабли ушбу ўйин қолдирилди. ЎФA томонидан жамоамиз учун ушбу муддатга бошқа рақиб топиш ишлари олиб борилди. ФИФA кунлари бўлмагани ва карантин чекловлари сабабли бир қанча миллий жамоалар ўз режаларига ўзгартириш киритди. Натижада, клублар билан ўйнаш вариантлари юзага келди.

Мураббийлар штаби йиғинга чақирилган бир қанча ёш футболчилар, маҳаллий клублар вакилларига миллий жамоада ўйин амалиётини тақдим этиш мақсадида ана шу назорат ўйинини ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлади. Шу тариқа, Бирлашган Aраб Aмирликларининг «Aл-Ваҳда» клуби билан 23 январь куни назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Назорат ўйини иккала мураббийнинг талаби билан ёпиқ тарзда ўтиши белгиланди», - дейилади ЎФА хабарида.

Аввалроқ, «Футболиум» каналига таяниб Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА клубига қарши ўртоқлик баҳси ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Сречко Катанец шогирдларининг 2022 йилги режа бўйича иккинчи учрашуви – Янги Зеландияга қарши баҳс 1 февраль куни Дубайда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Катанец қўл остида 4та ўртоқлик ўйинида 3 мағлубият (Швеция 1:2, Иордания 0:3, Грузия 0:1) ва бир ғалаба (Малайзия 5:1) қайд этилишига қарамай, Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини (84) сақлаб қолди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz