Қайднома

Қидирув

Ким Шин Вук: «ғалаба руҳи бизга қўшимча устунлик беради»

Ким Шин Вук: «ғалаба руҳи бизга қўшимча устунлик беради»

  27.03.2022 04:24
  0
  204
Ким Шин Вук: «ғалаба руҳи бизга қўшимча устунлик беради»

Сингапур Премьер-лигаси тарихидаги энг йирик трансферлардан бири ўтган йилнинг ноябрь ойида, 2022 йилги мавсум олдидан Жанубий кореялик ҳужумчи Ким Шин Вук «Лион Cити Сейлорс» билан шартнома имзолаганида эълон қилинганди. Икки карра Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби AFC.com сайтига Сингапур Премьер-лигасига ўтиши, жорий мавсум ва 2022 йилги ОЧЛ кампанияси, унинг ташрифи ушбу мамлакат футболи учун нимани англатиши хусусида бафуржа сўзлаб берди.

- Салом, Шин Вук, интервью беришга рози бўлганингиз учун ташаккур. Клуб тарихидаги янги давр бошида «Лион Сити Сейлорс» сафига қўшилишингизга нима туртки берди?

- Янги синов ва тажрибани хоҳлагандим ва Сингапурга кўчиб ўтишим тўғри вариант эди. «Лион Cити»нинг мақсадлари ва қарашлари менда кучли қизиқиш уйғотди, қолаверса, Сингапурда ўйинчи сифатида янада ривожланишим мумкинлигини ҳам билардим.

- Мураббий Ким До Хун қарорингизга қанчалик таъсир қилди?

- Сингапурга келишимга асосий сабабчилардан бири айнан у бўлди. Доим До Хун қўл остида ишлашни ва ўйнашни хоҳлардим.

- Community Shield турнирида, «Албирекс Ниигата»га қарши дебютдаёқ «дубль» расмийлаштириш - қойилмақом иш. Айниқса, иккинчи гол...

- Ажойиб жамоадошлар билан майдонга тушишни сабрсизлик билан кутдим. Жамоам ғалабасига ёрдам бера олиш ва Сингапурда илк марта гол уриш мен учун жуда муҳим эди. Бу ердаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаётганликларини кўриб, хурсанд бўлдим ва келгуси мавсумда уларни ҳар доим хурсанд қилиш учун қўлимдан келганини қиламан.

- Жамоа ҳар томонлама миллий чемпионликни сақлаб қолиш учун бош фаворит ҳисобланади. Аммо ОЧЛ­даги дебютда клубнинг ҳақиқий характери синовдан ўтади. Нима деб ўйлайсиз, ушбу турнирда Осиё етакчиларига қарши қанчалик кураша оласиз?

- Осиё Чемпионлар Лигасида анча қийин бўлади, шубҳасиз. Бу Осиёнинг энг яхши футбол клубларигина саралаш ҳуқуқига эга бўлган турнир. Биз ҳам минтақанинг энг яхшилари қаторида бўлишни мақсад қилганмиз, аммо бу клубнинг ОЧЛдаги илк кампанияси ва биз қийинчиликни камтарлик билан қабул қиламиз. Лекин майдонда бор кучимизни берамиз, албатта. Бизнинг ёндашувимиз оддий - ҳар бир ўйинни бир вақтнинг ўзида қабул қиламиз ва ҳар бир учрашувга тўлиқ эътибор қаратамиз.

- Клубдаги ОЧЛда ўйнаш тажрибасига эга камсонли футболчилардан бирисиз. Жамоадошларингизга ёрдам бера оласизми?

- Ўйлайманки, ғолиблик руҳияти энг кучли томонларимдан бири ва бу менталитетни жамоамга сингдириш ниятидаман. Бу жамоа катта салоҳиятга эга ва биз ҳар бир ўйинда боримизни берамиз. Мен жамоага ушбу потенциалга эришиш учун қўлимдан келганини қилмоқчиман ва ўйлайманки, ғалаба руҳи бизга қўшимча устунлик беради.

- Ҳасан Санни ўтган йилги AFF кубогида ажойиб ўйнади ва Community Shield турнирида бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширди...

- У жамоа учун жуда муҳим, шунингдек, Ҳасан билан бирга машғулот ўтказиш мароқли. Ўйинларга профессионал ёндашади, машаққатли меҳнати майдонда жамоа учун ўз самарасини бераётгани аниқ - у бир нечта муҳим сейвларни амалга оширди ва бу бизга Community Shield мусобақасида муваффақият қозонишимизга ёрдам берди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz