Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: «Женоа»га ўтиш катта таваккал бўлганди ва Римда Мхитарян билан яқинроқман»

Элдор Шомуродов: «Женоа»га ўтиш катта таваккал бўлганди ва Римда Мхитарян билан яқинроқман»

  06.04.2022 16:16
  0
  254
Элдор Шомуродов: «Женоа»га ўтиш катта таваккал бўлганди ва  Римда Мхитарян билан яқинроқман»

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрида «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Унда футболчининг ўзи Рим клубидаги ҳолати, «Ростов»даги дўстлари билан алоқалари ҳақида гапириб ўтди. 

«Рус тили бўйича тажриба оширишим учун Римда ҳам имконият етарли. Мана мисол учун, Қирғизистон билан ўйинга агентим Қаххор Мўминов келди. Римда ҳам мен билан рус тилида гаплашувчилар етарли. Мисол учун, Генрих Мхитарян билан кўп суҳбатлашамиз. Қолганлардан ҳам кўра у билан анча яқинроқмиз. 

 — Ўзбекистон — Эрон учрашувида Сардор Озмун билан бир-бирингизни рус тилида мазах қилганингизни эшитгандим. 

Ҳа, шундай бўлганди. У бироз мендан ёмонроқ гапиради. Италияда эса «Аталанта» билан ўйнаган вақтимизда Миранчук ва Малиновский билан гаплашиб турамиз. Улар ростдан ҳам дўст. 

 — «Ростов»даги жамоадошларингиз билан гаплашиб турасизми? 

Ҳа, Карпин билан жуда кўп гаплашаман. Бу йил қишни у билан Дубайда ўтказдик. Баъзида жамоадошларим билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб турамиз. Охирги марта Песьяков билан суҳбатлашдим. Ҳол-аҳвол сўрашдик, ҳаммага саломимни етказишини айтдим», — дея Шомуродовнинг сўзларини келтирмоқда «Спорт-Экспресс».

Шунингдек, у РПЛдан Европа топ-5 лигаларига ўтиш машаққати ҳақида гапирди. 

 — Россиялик футболчилар РПЛдан кетишни хоҳлашмайди. Сен эса ушбу лигадан чиқиб, дунёнинг энг машҳур клубларидан бирида ўйнаяпсан. Нима деб ўйлайсан, сенда россияликлардан кўпроқ амбициялар борми?

 — Балки улар таваккал қилишни хоҳламас. «Женоа»га кўчиб ўтиш мен учун жуда ҳам катта таваккал эди. Янги, кучлироқ чемпионат, майдонга тушаманми ёки йўқ — буни билмасдим. Лекин болалигимдан кучли бешлик чемпионатларида ўйнашни орзу қилардим. 

 — Бу масалада «Ростов»даги дўстларинг билан гаплашиб кўрганмисан? 

 — «Рома»га кўчиб ўтганимдан сўнг, Паршивлюк билан гаплашдим. У мени қўллаб-қувватлади ва тўғри йўлни танлаганимни, бу жуда кўплаб ёш футболчилар учун яхши ўрнак бўлишини айтди. Менимча, Россиядаги жуда кўп футболчиларда А Серияда ўйнаб кета олиш учун иқтидор етарли. Шунчаки Италияда футболга бутунлай бошқача кўз билан қарашади. Кўпроқ юкламалар берилади. Фақат машғулотлар ҳақида ўйлаш, бошқа нарсаларга чалғимаслик керак. 

 — «Ростов»даги биринчи шартномангда ойига 10 минг АҚШ доллари топардинг. Аммо ўша вақтдаёқ Саудия Арабистони, Хитой ёки Қатарда сенга 10 баравар кўпроқ пул тўлашга тайёр жамоалар бор эди. Нега сен Россия йўлини танладинг? 

 — Россияга кетаётганимда пулни ўйламаганман. Бошида шунчаки ўзимни кўрсатмоқчи эдим. «Ростов»даги йиллар менга кўп нарса берди. Ўрганганларим ичида энг муҳими бу — профессионализм. Ушбу жиҳат Россиядалигимда менда кундан кун ўсиб борди. 

 — Рус футболчилари орасида кимни энг яхши дўстинг, деб биласан?

 — Барчаси билан яхши муносабатда бўлганман. «Ростов»даги барча йигитлар ажойиб эди. Паршивлюк, Песьяков, Байрамян ва Зайнутдинов билан эса ҳаммаларидан кўпроқ гаплашардим. Улар билан ҳалигача алоқадаман. 
Калачев ва Гацкан жамоа етакчилари эди. Улар ғалаба қозонишни яхши кўришарди, кескин гапиришарди ва доим ёрдам беришган. Лекин «Ростов», энг аввало, жамоа сифатида кучли эди», — дея Элдорнинг сўзларини келтирмоқда «Спорт-Экспресс»


Манба: "CЭ" газетаси, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz