Қайднома

Қидирув

Рейтинг: Самара салмоғига қаранг...

Рейтинг: Самара салмоғига қаранг...

  14.04.2022 03:43
  0
  188
Рейтинг: Самара салмоғига қаранг...

ЖОРИЙ МАВСУМНИНГ ЭНГ САМАРАДОР ФУТБОЛЧИЛАРИ. Денис Ундавни биласизми? Бельгиянинг «Унион» клуби шарафини ҳимоя қилаётган бу йигит жорий мавсум жаҳон миллий чемпионатларида «Гол+пас» тизими бўйича очко жамғариш борасида Карим Бенземадан ҳам қолишаётгани йўқ. Демак, қуйида championat.com сайти маълумотлари асосида бу борадаги рейтингнинг юқори қисмига назар соламиз. Аввало, эътиборга олинг: футболчиларнинг фақат миллий чемпионатлардаги статистик натижалари ҳисобга олинган. Шунингдек, рейтинг лигаларнинг 8-11 апрель кунларига тўғри келган охирги тур ўйинларидан олдин тузилган.

1. Германиялик турк Денис Ундав Бельгия Юпилер-лигасини шунчаки, «ёндирмоқда». Самарадор футболчига даъвогарлар орасида «Брайтон» илдамроқ ҳаракат қилиб, январда трансферни расмийлаштирди (атиги 7 миллион евро эвазига). Тўғри, инглизлар Ундавни ёзгача «Унион»да қолдиришни маъқул топишди. Ҳозирда Бельгия чемпионати тўпурарлар пойгасида Денисга «Антверпен»нинг швейцариялик ҳужумкор футболчиси Михаэль Фрай (22та гол) босим ўтказмоқда.

2. Сардор, етакчи ва шунчаки, «Реал»нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси. Карим Бенземага бошқа таърифлар ортиқча. Франция­лик ҳужумчи охирги «Эль-класико»да майдонга тушмади ва «Реал» ўз майдонида «Барселона»га 0:4 ҳисобида енгилди. Шу фактнинг ўзи кўп нарсадан далолат бермоқда.

3. «Футболда 30 ёшдан ке­йин ҳам ҳаёт бор» — бу фахрий Неманья Бильбия хитоби. 31 ёшни уриб қўйган ҳужумчи ҳозир фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. «Зриньски Мостар» чемпионлик сари одимламоқда, бунда қаторасига 14та ўйинда гол урган Неманьянинг улуши катта. Диққат қилинг, у 26 сентабрдан буён нақ 22та гол урди. Жумладан, 6та «дубль» ва 1та «хет-трик» қайд этди.

4. Роберт Левандовски рекорд ортидан рекорд ўрнатиб, сира чарчаётгани йўқ. Тўғри, польшалик голеадор йўл-йўлакай муҳим тўхтамга келиши керак. Яъни «Бавария» билан шартномаси муддатини узайтириш  ёки бош­қа клубга ўтиш масаласини тезроқ ҳал қилиши лозим.

5. Рейтингга тушган яна бир «нотаниш». Жей Доннелли элит турнирлардан узоқда, аммо унинг статистикасини эътиборсиз қолдириш қийин, барибир. 26 ёшли марказий ҳужумчи Шимолий Ирландия лигасида шунчаки, «портлаш эффекти»ни юзага келтирмоқда.

6. Аллақачон 30 ёшни уриб қўйган Рикарду Гомес бутун фаолиятига татийдиган мавсумни бошдан ўтказмоқда. Марказий ҳужумчининг ёзгача гол уриш бобида шахсий рекордини янгилаши - 99 фоизга аниқ масала.

7. Муҳаммад Салоҳ шахсий кўрсаткичлар бўйича мавсум-2017/2018дан кейинги энг юқори нотага чиқди. Мисрлик 29 ёшли вингер АПЛнинг 3-9-турлари оралиғида тўхтамай гол урди. У шунинг баробарида «Челси» ва «Манчестер Сити» дарвозасини нишонга олди, «МЮ»ни эса «хет-трик» билан «сийлади».

8. Килиан Мбаппе жорий мавсум мерганлик фазилатини у қадар кўз-кўз қилаётгани йўқ. Ҳар ҳолда, аввалги чем-пио­натда 27та гол урганди. Иккинчи томондан, 13та самарали узатма Франция футболи юлдузи фаолиятидаги рекорд­дир.

9. Хавининг собиқ жамоасида чин етакчиси бор - 25 ёшли вингер Акрам Афиф. У ҳозирда шахсий рекордини янгилашга интилмоқда. Бунинг учун эса «Гол}пас» тизимида 48 очко (мавсум-2018/2019даги натижаси) тўплаши керак. Ҳа, вазифа осон эмас.

10. Кристофер Н~Кунку 2019/2020 йиллар мавсумида ассистентлик маҳоратини кўрсатиб, Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда 15та самарали узатма муаллифига айланганди. Кейин нисбатан самарасиз мавсумда ўзини тўлиқ англади, чоғи, энди гол уришни ҳам ўрнига қўймоқда. «РБ Лейпциг» эса Крис­тоферни 75 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Жорий мавсум жаҳон миллий чемпионатларида «Гол}пас» тизими бўйича энг кўп очко тўплаган футболчилар (7 апрель кунги ҳолат)

Футболчи

Клуби (чемпионат)

Гол

Узатма

«Гол}пас»

1

Денис Ундав

«Унион» (Бельгия)

25

10

35 очко

2

Карим Бензема

«Реал» (Испания)

24

11

35 очко

3

Неманья Бильбия

«Зриньски Мостар» (Босния ва Герцеговина)

26

7

33 очко

4

Роберт Левандовски

«Бавария» (Германия)

31

1

32 очко

5

Жей Доннелли

«Гленторан» (Ш.Ирландия)

25

7

32 очко

6

Рикардо Гомеш

«Партизан» (Сербия)

22

8

30 очко

7

Муҳаммад Салоҳ

«Ливерпуль» (Англия)

20

10

30 очко

8

Килиан Мбаппе

«ПСЖ» (Франция)

17

13

30 очко

9

Акрам Афиф

«Ал-Садд» (Қатар)

13

17

30 очко

10

Кристофер Н~Кунку

«РБ Лейпциг» (Германия)

16

13

29 очко

11

Мартин Адам

«Пакс» (Венгрия)

24

4

28 очко

12

Марко Ливайя

«Хайдук» (Хорватия)

22

6

28 очко

13

Имре Бадаласси

«Тре Пенне» (Сан-Марино)

21

7

28 очко

14

Александар Катаи

«Црвена Звезда» (Сербия)

20

8

28 очко

15

Доменико Берарди

«Сассуоло» (Италия)

14

14

28 очко

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz