Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Битта хато режамизни бузиб юборди ва мағлубиятга олиб келди»

Рўзиқул Бердиев: «Битта хато режамизни бузиб юборди ва мағлубиятга олиб келди»

  16.04.2022 12:44
  0
  316
Рўзиқул Бердиев: «Битта хато режамизни бузиб юборди ва мағлубиятга олиб келди»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Ал Файсали» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Битта хатойимиз мағлубиятга олиб келди. Бу эса режамизни бузди. Режа бўйича биринчи бўлимда эҳтиёткор ўйнаб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлашимиз керак эди. Аммо шу ягона хато ҳаммасини ўзгартириб юборди.

Рақибдан жисмоний томондан кучлироқ эдик, буни ўйинда ҳам кўрсата олдик. Аммо баъзи вазиятларда рақиб дарвозабони яхши ҳаракат қилди, баъзи вазиятларда омад юз ўгирди.

Бу жамоа гол уриб олиб, тартибли ўйнаб, темпни тушириб ютишга ўрганган. Баъзи вазиятларда ётиб олиб, вақт чўзишди, бироқ ғалаба қозонишди. Бу билан фақат рақибни табриклаш керак.

Мана, «Ал Файсали» билан ўйнаб кўрдик ва кейинги баҳсда бошқача ҳаракат қиламиз. Умуман, энди ҳамма жамоаларнинг кучини биламиз. Йигитларга ҳам айтдим — ҳамма жамоа билан ўйнай оламиз. 

Ўйлашимча, рақибнинг ўйини ўзгармайди, улар яна шу усулда ўйнашади. Уларда Таварес бор ва унга узун паслар узатиш орқали ўйин ташкил қилишади», — дея Бердиевнинг сўзларини келтиради Қарши клуби матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz