11-июндан старт олган ЖЧ-2026 баҳслари Осиё футболи учун умидбахш манзара тақдим этмоқда. Хусусан Ж. Корея термаси Чехияни, Австралия кучли Туркияни мағлуб этган бўлса, Япония Нидерландия билан, Қатар эса Швецария билан муросага келиб, қитъамиз вакиллари рақобатга тайёр эканини намоён қилди. Мана Саудия ва Эрон термалари ҳам ушбу мағлубиятсиз серияни давом эттиришди. Шундан бўлса керак, газетамизнинг сешанба кунги сонида мундиалнинг илк сенсациялари, бош жамоамиз учун муҳим хулосалар ва турнирнинг энг қизиқ воқеалари таҳлил қилинади. Шунингдек, Европа грандлари, юлдуз футболчилар ва мундиалнинг дастлабки қаҳрамонлари ҳақида эксклюзив материаллар сизларни кутмоқда...
- Бошлар Мундиалда ўзбегим тўйин, тарихий тантана-биринчи ўйин;
- Диққат, тарихий лаҳзалар яқин;
-Суперлига клублари ҳам ЖЧдан маблағ олишади;
- Танаффусолди катта тебраниш;
- Сўз навбати Одил Аҳмедовга;
- Даҳшатнамо квартет кўзгуси;
- Маош борасида Дон Каннаваро ҳам ТОП-5 да;
- Петр Сегртда нима гаплар?
- Интернетдаги машҳурлик;
- Сирдарёга катта футбол қайтмоқда;
- Кема капитани, миллионер хоним ва журналист;
- Ламин Ямалдан самимий фикрлар;
- Чарчоқ аломатими ёки...;
- Жанни Инфантино сира афсусланмайди;
- Франиция термаси камида ярим финални кўзламоқда;
“Матрасчилар”дан яна ўзига хос жавоб ва бошқа шу каби қизиқарли мақолалар нашримизнинг 47(2362)-сонида чоп этилди.
🗞ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!