Афсуски, Суперлига 26-тур баҳслари ҳам ҳакамларга нисбатан янграган асосли эътирозларсиз ўтмади. Айтайлик, “Пахтакор” “Хоразм”га қарши 121 дақиқа давом этган учрашувдан кейин яна ЎзФҲМ манзилига мурожаат йўллади. Туркиядаги легионерларимиз – Шомуродов ва Файзуллаевнинг голлари эса “Башакшеҳир”га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Шунингдек, АПЛ чемпиони “Арсенал” сафарда “Ливерпуль”ни мағлуб этиб, “Энфилд”даги нохуш сериясига чек қўйди. Қисқаси шу ва футбол оламида рўй берган бошқа энг сўнгги воқеликлар тафсилоти билан нашримизнинг 3-ноябрь кунги сонида батафсил танишасиз. Хусусан...
- 14 йиллик нохуш серияга отилган "замбарак"...;
- Эътироз қўнғироғини кимлар чалишмоқда?;
- Якуний натижа - 42-ўрин!;
- Деярли ҳамма ҳакамлардан норози...;
- Аббос ўзини эслатиб қўйди, Шома эса одатий режимда;
- Тантанавор тақдирлаш маросими;
- "Насаф"га нималар бўляпти ўзи?;
- Сўз навбати Жаҳонгир Ўрозов га;
- ВМВ таъқибчилардан қочмоқда!;
- Энг яхши ёш футболчи яна "Бунёдкор"дан!;
- "Севинч" - 18 карра чемпион!;
- Жазога тортилганлар - Кападзе, Бошкович, Пуралиганжи, Фрайдей...;
- Исмоил Сайбари да нима гап?;
- Эгасиз ҳайвонларга эътибор қаратинг!;
- Роналду-2008 Месси-2012дан устун!;
- Манчестер учун "қора" кун...;
- Фликнинг катта юбилейи!;
- Яна бир янги лойиҳа: Ҳимолай кубоги;
- "Балиқлар армияси"нинг тарихий сузуши ва шу сингари кўплаб эксклюзив ҳамда қизиқарли материаллар нашримизнинг 81 (2402)-сонида чоп этилди.
✅ ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!