Қоронғи режим
Thursday, 12 December 2024
Logo
Коронавирусдан даволанаётган беморга қайси мева тақиқланиши маълум қилинди

Коронавирусдан даволанаётган беморга қайси мева тақиқланиши маълум қилинди

Коронавирусдан даволанаётганда грейпфрут истеъмол қилмаслик керак. Шунингдек, онкологик ва кардиологик касалликлардан қийналаётган беморларга ҳам бу мева тақиқланади, деди россиялик диетолог Aнна Белоусова.

«Коронавирусни даволаш пайтида, ҳақиқатан ҳам, грейпфрут тавсия этилмайди. Холестерин даражасини камайтирадиган дориларни қабул қилаётганларга ҳам, атеросклероздан даволанаётганларга ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш қатъиян ман этилади», — деди мутахассис гап меванинг ўзи ва шарбати ҳақида кетаётганини алоҳида таъкидлаб.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, тинчлантирувчи ва онкологик касалликларга қарши дорилар йўриқномасида уларни биргаликда қабул қилиб бўлмайдиган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.

Ушбу тақиқ мазкур дорилар таркибидаги нейрогенин моддаси билан изоҳланади. Грейпфрут билан қўшилганда препаратнинг таъсири камайиши мумкин, шунингдек, кутилмаган оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!