Қоронғи режим
Thursday, 12 December 2024
Logo

Нима учун ДСҚ томнидан тадбиркорларни текширишлар сони кўпайди?

Нима учун ДСҚ томнидан тадбиркорларни текширишлар сони кўпайди?

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар фаолиятида текширишлар сони кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Дарё” мухбири Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимовадан изоҳ олди.

Қўмита масъул ходими тадбиркорлар фаолиятини текширишлар сони кўпайгани эмас, аксинча камайганини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, хуфиёна иқтисодиётни жиловлашга қаратилган кенг жамоатчилик назорати институти ишга туширилган.

“Бугун фуқаролар “Солиқ” мобил иловаси орқали мурожаатлар йўллаб истеъмолчилик ҳуқуқларини талаб қилмоқда. Жумладан, 2021 йилда мобил илова орқали фуқаролардан 10 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган ва 8 мингдан ортиқ текширув ўтказилган бўлса, 2022 йилда 145 мингта юборилган мурожаатлардан 72 мингтасида текширувлар ўтказилган. Ўтказилган текширувларда ҳуқуқбузарликлар 99,6 фоиз ҳолатда тасдиғини топган”, – деди Дилдора Ҳошимова.

Алоҳида таъкидланишича, “Текширувдан олдинги таҳлил” (автокамерал) дастури – хато ва камчиликларини мустақил равишда, текширишларсиз бартараф этиш имконини бериши ҳисобига 2022 йилда камерал солиқ текширувлари 2021 йилга нисбатан 53 фоизга камайган.

Фото: Солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Маълумот учун, 2023 йилнинг 6 ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 мингтага камайган. Текширувдан олдинги таҳлил ва бошқа назорат тадбирлари, замонавий ахборот технологияларининг, хусусан, онлайн-НКТ, “кешбэк” ва “солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилиши натижасида бевосита солиқ тушумлари 2021 йилга нисбатан 5,5 трлн сўмга ёки 9,4 фоизга ошган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!