ФИФА кунлари сабаб юзага келган қисқа танаффусдан сўнг қайта старт олган Суперлига баҳсларининг 23-тури кузги иқлим кайфиятига монанда тарзда кимдадир илиқ, яна кимдадир бошқача таассурот уйғотди. Агар воқеалар ривожи шу зайл давом этса, яқин-яқингача билдириб келинган тахминлар ўзини оқламаслиги ҳам мумкин. Муҳими, халқаро майдондаги юришини давом эттираётган клубларимиз якдил кутилмаларимизни амалга оширишса бўлгани... Газетамизнинг 13 октябр кунги сонида шу ва бошқа футбол оламида рўй бераётган муҳим хабарларни ўзида жам қилган қизиқарли мақолалар билан танишишингиз мумкин. Жумладан...
- Суперлигада ҳам октябрь об-ҳавоси;
- “Шерлар” ниҳоят қувиб етишди;
- Каннаваро ўз ишидан мамнун;
- Нисбатан осойишта уик-энд;
- Про лига: Бирданига икки техник ҳисоб;
- Кейинги спарринг рақиб – Саудия!
- ОЎ-2026 статистикаси қандай бўлди?
- Коффи Куао билан дилдан суҳбат;
- Тафсилот. Роналду нега кетиб қолганди?
- ЕКЛ 2026/27 тақвими;
- “Барса” учун мавсум вазифаси;
- Сўз навбати Омари Хатчинсонга!
- Инфантино томон оғиш, лекин…
- Керрик боши узра “қора булутлар”
- Буюк йўл якунига буюк нуқта;
- Ўзгача “хет-трик” билан, Макс... ҳаммда сингари кўплаб эксклюзив материаллар нашримизнинг 81(2396)-сонида 🗞 чоп этилди.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!