Саудияда ўтказилаётган Осиё кубоги (U17) даги юришини бошлаган ўсмирларимиз учун биттагина ўйин ва ғалаба кузда ўтказиладиган мундиал эшикларини очди. Тошкентдаги йиғинни давом эттираётган бош жамоамиз эса “Сурхон”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тобора финишга яқинлашаётган Европа лигаларида эса яна 2та чемпион номи маълум – “Барселона” (Испания), “Галатасарой” (Туркия). Бир сўз билан айтганда, газетамизнинг 12 май куни сонида Сиз азизларни бефарқ қолдирмайдиган кўплаб қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин. Хусусан...
- Чархи кажрафторнинг ёқимли ўйини;
- Кутиб олинг, “Оқ бўри” – бек!
- Миллий термамиз ОК-2023 финалчиси билан бир гуруҳда;
- Аскер Нажафалиевга нима бўлди?
- Бир ғалаба ва мундиал эшиги очиқ;
- Ўзбекистон кубоги: Про лига туғёнига қаранг...
- Про лига: Нукусда ўйнаш осон эмас...
- Бирида Рўзиқул Бердиев, иккинчисида Ислом Исмоилов эътирофда!
- Шахсий рекорд билан, Элдор!
- Сўз навбати Сервер Жепаровга;
- Катта мавзу – 560 миллиард...
- Хосеп Бартомеуда нима гаплар?
- “Профессор”дан иш чиқмагач...
- “Реал”да ички нотинчликнинг юқори чўққиси;
- “Галатасарой” - қаторисига 4 карра чемпион!
- Мисоли тиғ устида юриш;
- “Эль-Класико” – чемпионлик нуқтаси;
- Чемпионлар лигаси – Хвича турнири ва... шу сингари кўплаб қизиқарли ҳамда эксклюзив материаллар нашримизнинг 37(2352)-сонида чоп этилди.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!