ЕЧЛ 4-тур баҳслари доирасидаги “Рома”га қарши ўйинда супер камбек амалга оширган “МЮ” гўёки бўрилар оғзидаги ўлжани юлқиб олгандек бўлди. Зотан охирги пайтларда ғалаба нималигини билмай келаётган жамоа учун бу муваффақиятнинг қадри жуда баланд. Элит ОЧЛдаги юришини давом эттираётган “Нефтчи” эса сўнгги сонияларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Роналдусиз Тошкентга келган “Ал Наср” “Пахтакор”га нақ 6та гол урди.  Хайриятки "Насаф" бу сафар ғалаба қозонди. Қисқаси одатдагидек ҳафта давомида рўй берган шу каби муҳим воқеликлар тафсилоти билан бойитилган нашримизнинг пайшанба кунги сонида...
- Роналдусиз ҳам шафқатсиз натижа;
- Ғалабага бир қадам қолганда-я...
- Лутфулла Тўраев иқрори;
- Суперлига дарвозабонлари мавсумни қандай ўтказишмоқда?
- Игорь Сергеевга нисбатан танқид;
- ОФК ягона позицияга эга эмас;
- Про лига: Юқори бешлик учун кураш
- Азиз Қошибхонов онасига нима ваъда берганди?
- “ПСЖ”дан 6та, “МЮ”дан ирода;
- Кейннинг йўли: Рад этишдан, юксалишгача;
- Сўз навбати – Лука Модричга!
- Буюкларнинг кутилмаган қадами;
- “МЮ”нинг ичидан емирилган тизими;
- 24 “лимон”га Букингем саройи нусхаси... ва бошқа кўплаб қизиқарли ҳамда эксклюзив материалларни нашримизнинг 88 (2403)-сонида ўқийсиз.
✅ ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!