Якунига етган ҳафта легионерларимиз учун ниҳоятда баракали ўтди. Жумладан Абдуқодир Ҳусанов “Сити” таркибида Англия кубогини қўлга киритган бўлса, Умарали Раҳмоналиев “Сабаҳ” билан навбатдаги титулга эга чиқди. Шунингдек, Элдор Шомуродов Туркия, Шерзод темиров эса Ироқ чемпионати тўпурарига айланди. Бундан ташқари нашримизнинг 19 май кунги сонида миллий терма жамоамиз атрофидаги воқеликлар, ўсмирларимизнинг Осиё кубогидаги мувафақияти ва бошқа муҳим янгиликлар билан батафсил танишасиз. Хусусан...
- Легион учун баракали мавсум - яна икки кубок ва икки "Олтин Бутса";
- Уэмбли даги тарихий воқеа ва Каннаваро машғулотларидан умидворлик;
- 22 май куни мухлислар учун шоу;
- Учликдан 5:0 ҳисоби ва 1-ўрин билан!
- Асаблар синови ва муррабий топқирлиги;
- Сенсациялар сероб - "Машъал" ва "Қизилқум"га жавоб...
- Навбат "Шарқ"ники экан-да...
- Навбаттаги плюс-минуслар ва умумий ҳолат;
- Сўз навбати Жамол Селлами га;
- Футболчининг бир куни учун 9 минг евродан кўпроқ;
- Яна жарималар тўплами;
- Стефан Лихтштайнер дан интервью;
- Катталар аро "кичик"лар;
- Флоринтино бобо барчадан зада;
- "Интер" - "Олтин Дубль" эгаси!
- Гвардиола ва "Манчестер сити" иттифоқи самараси;
- "Зенит" - Россиянинг 11 карра чемпиони!
- 5-марта кетма-кет "ПСЖ", яна чемпион!
- 600- ғалаба ва ЕЧЛ чиптаси!
- 20 йил кутилган натижа;
- Усмон Дембеле "Гавр" учун кўз ёши тўккан...
- Фаластиндан Ямалга тезкор жавоб ва шу сингари кўплаб қизиқарли ҳамда эксклюзив материаллар нашримизнинг 39(2354)-сонида чоп этилди.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!