Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби “Пахтакор” Иордания чемпиони “Ал Ҳусайн”га қарши кечган Элит ОЧЛ саралаш баҳсини ўз фойдасига ҳал қилди. Зотан улар кутилганидек “Нефтчи” сингари турнирнинг умумий гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Шунингдек, Суперлигамизда трансфер ойнасининг ёпилиши арафасида клубларимизда ўзига хос аура кўтарилди. Сентябр – октябр ойларида навбатдаги йиғинга киришадиган бош жамоамизнинг эса яна бир ўртоқликдаги рақиби маълум – Эрон. Хуллас газетамизнинг 13 август кунги сонида ҳафта давомида футбол оламида рўй берган муҳим воқеликлар тафсилоти батафсил ёритилиди...
- "Пахтакор" ҳам элитада;
- Навбатдаги дисквалификация ва жарималар;
- Илҳом Мўминжонов истеъфога чиқди ва...;
- Сўз навбати Жаҳонгир Ўрозовга;
- Трансферлар: Баракали охирги кун;
- Легионерларимиз атрофида нима гаплар?
- Иқтидорлар фабрикаси;
- Футболни сотиб олиб бўладими?
- Луис Де Ла Фуэнте: "Ҳар қандай танқидга энг яхши жавоб-натижа";
- "Диктатор" Мбаппе мемми ёки ҳақиқат;
- Орзу ёш танлаймайди;
- Европага етмаган истеъдод;
- Янги мавсумга ўзгача рекорд билан ва шу каби қизиқарли материаллар нашримизнинг 64 (2379)-сонида чоп этилди.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!