Маълумки, ЖЧ-2026 баҳсларида ҳали 2-тур баҳслари якунланнмай туриб турнирни тарк этган жамоалар номи тайин бўлди – Гаити, Туркия ва Тунис. Умид қиламизки, ўз тарихидаги илк ЖЧ баҳсларида голлари ҳисобини очиб олган термамиз тез орада очколар ва ғалабалар жадвалини ҳам тўлдиришни уддалайди. Португалияга қарши учрашув арафасида чоп этилаётган нашримизнинг сешанба кунги сонида эса ЖЧ-2026га доир турли ҳисоб-китоблар, кутилмаган қаҳрамонлар ва мутахассислар таҳлилларига бой мақолалар чоп этилди. Хусусан...

-  Ўзбекона улуғ хайқириқ янграр уммон ортида;

-  Рақибга ҳурмат сақлаш мезони;

-  Биринчи гол бор, илк очколар ҳам бўлади...

-  Конго Др термаси аутсайдер эмас, чоғи...;

-  Бугун янада каттароқ имтиҳон...;

-  Аббосбек Файзуллаев да нима гап?;

- "Ацтека" дан кейингилари - "Эн-Ар-Жи" ва "Мерсадес-Бенц";

-  Бутун Осиё/Австралия эътибори остида;

-  Парадокс - ҳимоя ҳужумдан устун...;

-  Сўз навбати Майк Меньян га;

-  Мбаппе ва Холандга тезкор жавоб мисоли;

-  Инглизлардан қувноқ старт;

-  Биринчи "Плей-Офф"чи-Мексика термаси;

- Икки "қизил", иккинчи "хет-трик" + автогол;

-  Илк Омадсиз тайин - Гаити термаси;

-  Турклар учун аламли хайрлашув бонги...;

-  Немисча ирода ва "нотаниш" кипер мўъжизаси;

- Юбилей - 1000-ўйинда Японча шоу;

- Энг дурангсевар квартетми?

- Бруно ва Жоауга кескин ҳужум ва бошқа шу каби қизиқарли мақолаларни газетамизнинг 49(2364)-сонида ўқишингиз мумкин.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!