Хабарингиз бор бўлиб ўтган ярим финалларда Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўлланмани қўлга киритди. Аргентина эса годан кейин ҳимояга ётиб олган Англия муносиб жазолаб қўйди (1:2). Трансфер бозорида эса ҳам фаоллик юқори. Европанинг ТОП клублари янги футболчилар учун музокараларни давом эттиришмоқда. Суперлигамиз ҳам таътилдан қайтиш арафасида турибди. Бир сўз билан айтганда,  мазкур сонда Сиз азизларни бефарқ қолдирмайдиган қатор таҳлилий мақолалар чоп этилди. Хусусан...
- Рестарт учун қандай жуфтликлар - А;
- Трансфердан ҳам муҳимроқ;
- Ҳозирча 122 нафар футболчидан 223 гол!;
- 3000 гол қаторида бизники ҳам бор!;
- ЎЗПФЛ тавсия этади - Июлнинг "қайноқ" беш ўйини;
- Сўз навбати Ғайрат Хасбиуллин га;
- Иккинчи имконият;
- 100 миллионлик тақдирлар;
- Юрген Клинсманн да нима гап?;
- Ялангоёқдан юлдузга;
- Юракларни забт этганлар;
- Мерино - рекордчи "жокер"
ва бошқа шу сингари эксклюзив материалларни нашримизнинг 56 (2371)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!