Олдин хабар берилганидек, 31 август куни Осиё бўйлаб, U-20 тоифасидаги ОК-2027 саралаш босқичи бошланди. Вакилларимиз жой олган «В» гуруҳи баҳслари Тошкентда ўтказилмоқда. Жамолиддин Раҳматуллаев бошқараётган жамоамиз саралаш турнирининг 1-тур ўйинида Бангладеш термасига қарши майдонга тушиб ишончли ғалабани қўлга киритди. Шунингдек, пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена»га жамланган жаҳон футбол юлдузлари гувоҳлигида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2026 ўйини ўтказилди. Европада ёзги трансферлар ойнаси ёпилишининг сўнгги куни эса ҳақиқий «дедлайн» руҳида ўтди. Шундан бўлса керак, газетамизнинг 3 сентябр кунги сонида ҳафта давомида кузатилган эксклюзив янгиликлар, шов-шувли трансферлар ва бошқа қизиқарли мақолаларга кенг жой ажратилди. Хусусан...
- Хитой сари илк қадам;
- U23: Осиё ўйинлари олдидан;
- Осиё чемпионлар лигаси-2 тақвими;
- Ким кўпроқ олади?
- "Қора ўргимчак"дан "Феномен"гача;
- Европа Лигаси-2026/2027. Умумий босқич тақвими;
- Хави - Нидерландия термасини қутқаради;
- Сўз навбати Глейсон Бремерга;
- Футбол сулолалари ва бошқа шу сингари қиқиқарли материалларни нашримизнинг 70(2385)-сонида ўқишингиз мумкин.
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!