Тан олиш керак, ўтган ҳафта футболчиларимиз мухлисларни кетма-кет хурсанд қилишга киришиб кетишди. Эрон термаси охирги 3 ўйиндирки, фақат маҳв этилмоқда. Осиё ўйинларидаги юришини давом эттираётган Олимпиячиларимиз чорак финалдаги муваффақияти эса торт устига босилган гилосдай бўлди. Шахматчиларимиз ҳам 2-марта ушбу турнир чемпионига айланишди. Евроареналарда жаҳон грандлари ўртасидаги тўқнашувларда кузатилган эътиборга молик воқеликлар ҳам талайгина. Буларнинг барчаси ҳақида батафсил одатдагидек, газетамизнинг сешанба кунги сонида танишасиз. Хусусан...
 -Эртага бу рўйхатга япон футболи ҳам қушилса, не ажаб;
- Наҳотки, бу Клоппча қатъий қоидаларнинг акс таъсири бўлса?;
- Довдирашлар даври ўтгани рост бўлсин...;
- Форсларга илк марта уч гол ва +2!;
- Ярим финалолди енгилгина синов;
- Нақ 9та гол, фақат рақибники анча кўп...;
- Ислом Исмоилов - Ўзбек футболидаги янги қиёфа;
- Сўз навбати Умарали Раҳмоналиевга;
- Рамзий жамоага етти клубдан вакил;
- Қоидани буздингми, демак...;
- Сергей Токовда нима гап;
- Яна ҳалкаро моқомда;
- Микрафон Луис Де Ла Фуэнтеда;
- Диққат, ёшларнинг янги тўлқини келмоқда;
- Ҳамон қўрқув уйғотувчи қарз...;
- 367 млн. Eврога 10та трансфер ва АПЛда 20-ўрин;
- ОФК-КОНМЕБОЛ - 2,5:0,5;
- Кутилган катта дебютлар...;
- Сўз навбати Рафаэл Леауга;
- Ноўрин ҳаракат ва қип-қизил карточка;
- Ҳаргиз ишонмагин рақибга;
- Марҳамат, 115-йулак очиқ
каби эксклюзив янгиликлар ҳамда қизиқарли мақолалар нашримизнинг 77(2392)- 🗞сонида чоп этилди.
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!