Қайднома

Қидирув

Мега юлдузлар карантин даврида қанчалик ўзгаришди (фотогалерея)

Мега юлдузлар карантин даврида қанчалик ўзгаришди (фотогалерея)

  08.06.2020 01:37
  0
  638
Мега юлдузлар карантин даврида қанчалик ўзгаришди (фотогалерея)

Бир қарашда, Лионель Месси ёшаргандек, Криштиану Роналду эса ўша-ўша. Серхио Рамос аксинча, бироз қаригандек.

Ҳа, футбол юлдузларининг узоққа чўзилган карантин тартибидан кейинги қиёфалари ҳаммани бирдек қизиқтириши тайин. Қани, уларга бирров боқайликчи, қандай ўзгаришлар бор?

Ўз-ўзинини изоляция қилиш вақтида айрим футболчилар имидж борасида баъзи ўзгаришларга қўл уришди. Жумладан, Лионель Месси машғулотлар тикланганидан кейин соқолини олдириб ташлашни маъқул кўрди. Аргентиналик даҳонинг бундай ёш қиёфаси аллақачон кўпчилик ёдидан кўтарилганди.

Серхио Рамос карантин чоғи аксинча, соқол ўстиришга жазм этди. «Реал» сардори гўёки, атайин «Барселона» етакчиси ишининг аксини қилгандек.

Россиялик Фёдор Смолов ниҳоят, «Сельта» ихтиёрига қайтишидан хурсанд. У аввалига Вигода изоляцияда бўлди, кейин Москвага келиб, карантинга ўтирди. Натижаси ёмон эмас, фақат Фёдор илк машғулотлар жараёнида бироз «катта»лашгандек кўринди.

Н`Голо Канте мавсумнинг қолган қисмида ўйнамоқчи эмас - франциялик «чумоли» коронавирусдан чўчимоқда. «Челси» вакили ҳаттоки, сочини олдиришга ҳам эринибди. «Челси» машғулотида - сочи бор Канте. Бу кўпчиликни ажаблантирди...

Криштиану Роналду карантин даврини жонажон шаҳри - Мадейрада ўз оиласи даврасида ўтказди ва имиджига ҳам катта эътибор қаратди. Бунда унга ҳамхонаси Жоржина Родригес яқиндан кўмаклашди. Хуллас, «Ювентус» ҳужумчиси Туринга деярли аввалги ҳолатида қайтди. Оддий айтганда, қандай кетган бўлса, шундай қайтди, фақат уйидаги сартароши соч турмагига оз-моз тузатиш киритган кўринади.

Айтганча, энг сўнгги маълумотларга қараганда, Криш боғланган сочини ёйиб юбориб, имиджини яна ўзгартирибди.

«Валенсия» ҳимоячиси Эсекиэль Гарай коронавирусга қарши кураш олиб борди ва уни енгди. Шундан сўнг аргентиналик футболчи ниманидир ўзгартиришни хоҳлаб, сочини бўяди. У энди оқсоч...

Эрик Ламела («Тоттенхэм») ҳам бўёқдан фойдаланди. Қаранг, аргентиналикларга сочни оқартириш ёқиб қолган кўринади.

«МЮ» дарвозабони Давид де Хеа соқолини борича қўйиб юборди, шекилли. Англияда испанча услуб.

 

Англиялик Эшли Янг ҳамма қатори Италияга қайтиб, «Интер» машғулотларига қўшилди. У худди Канте каби сочини ўстирибди, фақат бундан ҳайратланиш ортиқча. Чунки Эшли табиий калдек кўринмасди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz