Қайднома

Қидирув

Алоҳида ўйинлар қаҳрамони

Алоҳида ўйинлар қаҳрамони

  08.06.2020 05:55
  0
  361
Алоҳида ўйинлар қаҳрамони

Валерий Любушин - Жанубий Американинг «Пирасикаба» ва «Насьональ» клубларига қарши кечган ўйинлар қаҳрамони! «Пахтакор» тарихида ёрқин из қолдирган ярим ҳимоячи Бразилия ва Уругвай жамоалари билан учрашувларда ғалаба голларини ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.

*** Футбол билан Пенза областининг «Локомотив» жамоасида шуғуллана бошлаган Валерий Любушин ҳарбий хизматни Фарғонада ўтаган ва вилоят биринчилигида қатнашган. 1960 йили Любушинни Тошкентга ўтказишади ва у «Сокол» клубида ўйнай бошлайди. 1963 йилга келиб, ярим ҳимоячи «Пахтакор»га таклиф этилади. Любушин жамоа сафида чемпионат доирасида 58 марта майдонга тушиб, 13та гол урган. Унинг фаолиятида 1964 йил алоҳида ўрин тутади.

*** Собиқ иттифоқ чемпионати биринчи лигасидаги 33та ўйинда 8та гол урган Любушин Тошкентда Жанубий Американинг икки жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида кучли таассурот уйғотади. Бинобарин, ҳар икки баҳсда «Пахтакор»га ғалаба келтирган голлар айнан Любушин номига ёзилганди. 19 апрель куни ўтказилган Бразилиянинг «Пирасикаба»си билан ўйин: Валерий Любушин 18-дақиқада Игорь Малиновский узатмасидан кейин ҳисобни очади ва бу гол охирига қадар ягоналигича қолади.

Собиқ иттифоқ бўйлаб турнега чиққан Уругвайнинг энг машҳур жамоаларидан бири - ­«Насьонал»га қарши учрашув эса 8 июнь куни бўлиб ўтади. Уругвайликлар Тошкент сафарига қадар «Спартак» (Москва), «Динамо» (Киев) ва «Қайрат» (Олма-Ота) билан куч синашиб, бу ўйинларда мағлубият нималигини билишмаганди. Қолаверса, улар Европа турнесида ҳам бирор ўйинни бой беришмаганди. Тошкентда ҳисобни гарчи Хосе Санфилиппи очган бўлсада, «пахтакорчилар» ўзларини йўқотиб қўйишмайди ва Владимир Тожиров биринчи бўлим охирида мувозанатни тиклайди. Танаффусдан кейин эса яна ўша Игорь Малиновский узатмасидан унумли фойдаланган Любушин учрашув қаҳрамонига айланади.  Шу тариқа Малиновский ижросидаги ҳужумлар ва Любушиннинг аниқ ҳаракати «Пахтакор»нинг Жанубий Америка клубларидан устун келишини таъминлайди. 1964 йил Валерий Любушин учун айнан шуниси билан фаолиятидаги энг яхшиси сифатида муҳрланган.

1. «Пахтакор» - «Пирасикаба» (Бразилия) - 1:0 (1:0)

1964 йил 19 апрель. «Пахтакор» стадиони.

60000 томошабин.

Гол: Валерий Любушин (18).

 «Пахтакор» (бошланғич таркиб): Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Валерий Мухин, Виктор

Науменко, Шокир Исмоилов, Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.

 

2. «Пахтакор» - «Насьональ» (Уругвай) - 2:1 (1:1)

1964 йил 8 июнь. «Пахтакор» стадиони.

60000 томошабин.

Голлар: Хосе Санфилиппи (15) - Владимир Тожиров (29), Валерий Любушин (60).

«Пахтакор»: Юрий Пшеничников, Акмал Азизхўжаев, Валерий Мухин, Виктор Науменко (Риваль Зокиров), Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Виталий Суюнов, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz