Қайднома

Қидирув

Ҳар бир товуққа алоҳида ном...

Ҳар бир товуққа алоҳида ном...

  17.06.2020 02:53
  0
  416
Ҳар бир товуққа алоҳида ном...

«Ливерпул»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Аллен турмуш ўртоғи билан уйининг орқа томонида товуқ боқмоқда. Диққатга сазовор томони, Алленлар оиласи уларнинг  ҳар бирига алоҳида ном қўйиб чиққан. Ҳаммаси 2015 йили бошланган. Ўшанда танишлари кутилмаганда, Жога 12та жўжа совға қилишади. Лекин улар футболчи бундай совғани олишига шубҳа билан қарашганди. Амалда эса Аллен жонли совғадан бош тортмаган ва...

Аллен футболчилик давридаёқ ёввоий ҳайвонлар хавфсизлигини назорат қилиш муҳимлигини қайта-қайта таъкидларди. 12та жўжа қабул қилиб олганидан ке­йин эса, уйининг орқа қисмида товуқхона қуришга аҳд қилди. «Бу ғоя аёлим Лейсидан чиқди ва менга ҳам ёқди. Товуқхона қуришда ҳам асосий ишни турмуш ўртоғим бажарди. Бу борада Лейсига гап йўқ. У ҳамиша ташаббусни ўз қўлига олишни хуш кўради. Дейлик, товуқхонани тозалаш масаласи кўтарилгани заҳоти қаергадир йўқолиб қоламан. Йўқ, товуқларимизни жуда яхши кўраман, лекин катак тозалаш бироз ёқимсиз-да...», - дейди Жо Аллен.

Энди диққатни тортадиган жиҳат: Алленлар бошидаёқ ҳар бир жўжага ном танлашган. Эндиликда товуқлар улар учун - Мег, Лег, Силки Стив, Кейт, кичик Силки Стив, Потрошки, Сноуи, Наггет, Киев, Дора, Холли, Шиммер, Шайн ва Чикалетта. Яна 2та хўроз ҳам бор - Брюс ва Родни. Хуллас, ортда қолган вақт давомида Алленлар ихтиёридаги товуқлар сони 4тага кўпайди. Улар ҳаттоки, Ливерпулдан Сток шаҳрига кўчиб ўтишганидан кейин ҳам бу хоббини ташлаганлари йўқ. 2018 йили эса Chicken and Egg журнали Алленлар хонадонида бўлиб, товуқлар ҳақида алоҳида мақола тайёрлади. Жо Аллен ўшанда жумладан, туғилган куни шарафига ўзига хўроз сотиб олгани хусусида гапирганди.

Сўз

- Ҳар тонг мен учун бир хил бошланади: уйқудан тураман, товуқларга дон бераман, шундан кейингина нонуштага ўтираман. Олдин товуқлардан озгина хавфсираб турардим, энди бемалол ушлай оламан. Улар мени яхши кўради, мен эса уларни. Бироз ғалати эшитилиши мумкин, лекин энди ҳаётимни товуқларимсиз тасаввур қилолмасам керак. Жо Аллен («Сток Сити» клуби ва Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz