Қайднома

Қидирув

Кейта Бальде 80 нафар муҳожирни Испанияда турар жой билан таъминлади

Кейта Бальде 80 нафар муҳожирни Испанияда турар жой билан таъминлади

  22.06.2020 01:41
  0
  335
Кейта Бальде 80 нафар муҳожирни Испанияда турар жой билан таъминлади

«Монако» ярим ҳимоячиси Кейта Бальде коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин вақтида сенегаллик ишчиларга Каталонияда яшаш учун пул тўлагани ҳақида гапириб берди.

«Авваламбор, бу воқеанинг мен ҳақимда эмаслигини айтиб ўтишим керак. Аксинча, у тўғри иш қилиш ҳақидадир.

Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда Сенегалдан келган ишчиларнинг мен туғилиб ўсган Каталонияда йўл юзида ухлаётгани акс этган видеони кўриб қолдим.

Одатда мен камроқ йиғлашга ҳаракат қиламан. Лекин бу сафар кўз ёшларимни ушлаб тура олмадим. Кейин эса шахсан бу масалага аралашишга, уларга ёрдам беришга ва муаммони ҳал этишга қарор қилдим. Мен тўғри иш қилишга мажбур эдим.

Оилам менга яхши тарбия берган ва тўғри қадриятларни сингдирган. Бу ерда рўй берган ҳолат ачинарли. Аммо буни исталган жойда: Испания, Буюк Британия, Италия ва Францияда ҳам учратиш мумкин.

Мен шунчаки ҳар бир инсон яхши иш қила олиши мумкинлиги ҳақида намуна кўрсатдим. Бунда ёрдамнинг катта ёки кичиклиги аҳамиятсиз. Биз ҳеч бўлмаганда одамларнинг ҳаётини яхшилайдиган бирон бир иш қилишимиз мумкин. Фақатгина ижтимоий тармоқлардаги сўзлар етарли эмас. Ҳаракат қилиш ва муаммоларни ҳал қилиш лозим.

Аввалига бу осондек туюлди, лекин нималардир қилишга тўғри келди. Муаммолар — ҳаётнинг бир қисмидир. Яхшиси, уларни ҳал қилишга эътибор қаратиш лозим. Испаниядаги одамлар билан ҳам шундай бўлди. Муҳими, ишчилар хурсанд», — дейди Бальде.

25 ёшли Кейта Бальде коронавирус пандемияси туфайли муддатдан олдин якунланган Франция чемпионатида 21 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz